Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган манзарали боғдорчилик ва ўрмон илмий-тажриба хўжалиги (халқ тилидаги “Дендропарк”) ҳудудидаги ноқонуний биноларни бузиш бошланди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хабар беришича, улар суд қарори асосида бузилмоқда.
Ушбу ҳудудда дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланиб, Жиноят кодексининг 198 (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди.
Изоҳ (0)