Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели ва Бектемир туманларининг ҳудудларига 6 ноябрь куни соат 08:00 дан 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Сергели тумани
аҳоли истеъмолчилари:
- “Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна, Хонобод кўчаларидаги 467 та ерли хонадон;
- “Садоқат” МФЙ Табаррук, Тавалло кўчаларидаги 730 та ерли хонадон;
- “Хонобод” МФЙ Кичик сой, Беруний кўчаларидаги 12 та ерли хонадон.
улгуржи истеъмолчилар:
- Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна, Хонобод кўчаларидаги 21 та;
- “Садоқат” МФЙ Табаррук, Тавалло кўчаларидаги 8 та;
- “Хонобод” МФЙ Кичик сой, Беруний кўчаларидаги 12 та.
Бектемир тумани
аҳоли истеъмолчилари:
- “Нурафшон” МФЙ Порлоқ, Самонбозор 1,2,3-тор кўчаларидаги 350 та ерли хонадон;
- “Нурафшон” МФЙда 3 та кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон.
улгуржи истеъмолчилар сони – 47 та,
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Аввалроқ Юнусобод, Миробод, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари 30 ва 31 октябрь куни қисман газ таъминотидан узилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)