Британиялик актриса Эмилия Кларк “Тахтлар ўйини” сериалини суратга олиш вақтида нималардан қаттиқ қўрққани ҳақида гапириб берди.
Сериалда Даенерис Таргариен образини гавдалантирган ижодкор лойиҳа устида эндигина иш бошланган вақтда мияга қон қуйилиши ташхиси билан касалхонага тушиб қолган. Актрисанинг айтишича, ўша вақтларда ўлим билан юзма-юз келганидан эмас, уни лойиҳадан ҳайдаб юборишларидан қўрққан.
Эмилия унга субарахноидал аневризм ташхиси қўйилганда ўзини қандай ҳис қилганини қуйидагича эслайди:
“Ўлимдан қўрқмадим. Лойиҳадан ҳайдалиб кетишдан қўрқдим! Бу муаммо мени синдириб қўймайди, деган қарорга келдим. Ҳеч қачон ўзимга нима учун ҳамма нарса айнан мен билан содир бўлади, деган саволни бермаганман. Бу одобсизлик. Мен шунчаки қайтиш ҳақида ўйлардим. Ростини айтганда, бўлиб ўтган воқеалар натижасида ўзимни кучсиз ҳис қилдим. Гўёки продюсерлар мени ишончсиз одам сифатида кўра бошлашганди. Агар миямга қон қуйилмаганда, Голливудда яшаб, ҳақиқий ҳаётда нималар бўлаётганини кўрмайдиган аҳмоққа айланиб қолардим. Энди эса атрофда нималар бўлаётганини яхшироқ англайман. Омадсизликлардан ташвишланмайман – улар туфайли муваффақиятга эришаман! Агар бирор нарса ўз йўлидан кетмаётган бўлса, ҳар доим бунинг чорасини топишим мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Оғриқли, қўрқинчли, аммо ундан кейин барчасини уддалаш мумкин”, – дейди актриса.
Изоҳ (0)