Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун Coinpay МЧЖга лицензия берилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон Республикасидаги иккинчи лицензияланган криптобиржа.
2019 йил декабрь ойида Kobea Group Ўзбекистонда криптобиржа фаолиятини юритиш учун лицензия олган биринчи ташкилот бўлганди.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда агентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
Изоҳ (0)