Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Май ал-Кайланинг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида камида 150 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.
"Исроилнинг Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизимига қарши жиноятлари 150 тиббиёт ходимининг ўлимига ва 27 тез ёрдам машинасининг вайрон бўлиши ва ишдан чиқишига олиб келди", — деди Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири ал-Кейла.
Унинг қўшимча қилишича, Исроилнинг Ғазо секторидаги зарбалари натижасида 16 та шифохона ва 32 та бирламчи тиббий ёрдам марказлари ўз фаолиятини тўхтатган.
Аввалроқ Исроилнинг ҲАМАС билан уруши бошланганидан бери Ғазо секторида 46 нафар журналист ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)