АҚШ Сенати адмирал Лиза Франчеттини денгиз флоти бошлиғи лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда Пентагон маълумот берди.
Шу тариқа Лиза Франчетти штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасида хизмат қилган биринчи аёл бўлди. Бунгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаб-квартирасини генерал Девид Эллвин бошқарган. Франчетти ва Эллвин номзодлари учун 95 сенатор овоз берган, бир нафари қарши чиққан.
Лиза Франчетти 1964 йилда туғилган. У Шимоли-ғарбий университетда журналистика бўйича бакалавр, Феникс университетида ташкилий бошқарув бўйича магистрлик даражасини олган. Франчетти денгиз ҳарбий коллежида ҳам таълим олган, шундан сўнг денгиз флотида хизмат қилишни бошлаган ва у ерда 38 йил давомида карьерасини қурмоқда. Бу даврда у турли офицер лавозимларида ишлаган. Франчетти ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғи лавозимига президент Жо Байден томонидан таклиф қилинган.
Аввалроқ Туркия тарихида илк бор Марказий банк раислигига аёл киши тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ҳафиза Гае Эрканни Марказий банк раҳбари лавозимига тайинлаган.
Изоҳ (0)