Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди.
Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлат раҳбари бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.
Бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.
Изоҳ (0)