Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.
Абдуқодир Тошқулов 2017—2021 йилларда Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланганди.
2022 йилнинг 30 декабрь куни президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)