• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади

    “Атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларида айрим шовқинларга оид нормалар белгиланган. Бироқ ёруғлик шовқинлари ва ҳидлар бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари мавжуд эмас. Масалан, санитария қоидалари ва меъёрларида электрон дисплейли (LED, OLED, 3D) ташқи реклама объектларининг ёруғлик меъёрлари белгиланмаган ҳамда ундаги ёрқин рангларнинг инсон соғлигига салбий таъсири, намойиш этиш даврийлиги бўйича нормативлар келтирилмаган.

    “Давлат органларининг зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш ва уларни олдини олиш соҳасидаги вазифаларининг аниқ чегаралари белгиланмагани мазкур соҳани тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда”, — дейилади хабарда.

    Юқорида назарда тутилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

    • Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;
    • “Тунги вақт”ни – соат 23:00 дан соат 06:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 07:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 08:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш.

    2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида қуйидагиларни тақиқлаш белгиланмоқда:

    • турар жойларда ва аҳоли пунктларида ташқи ва ички манбалардан рухсат этилган шовқин даражасидан ортиқ шовқинларни ҳосил қилиш, шунингдек, рухсат этилган шовқин даражасига мувофиқ, лекин аҳолига сезиларли нотинчлик туғдирувчи доимий бўлган ёки доимий бўлмаган шовқинларни чиқариш;
    • аҳоли пунктларида ва жойлаштириш воситаларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи, автомототранспорт воситалари ҳамда бошка жисмларни автоматик равишда ювувчи электр ва бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш;
    • аҳоли пунктларида автомототранспорт воситалари, шу жумладан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи майоқчалар ёқилган транспорт воситалари томонидан товуш чиқариш мосламаларидан фойдаланиш;
    • аҳоли пунктларида очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш;
    • якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, бундан авария ҳолатларини бартараф этиш ҳоллари мустасно (электр, газ, иссиқлик ҳамда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган бошқа фавқулодда ҳолатлар).

    Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар белгиланмоқда:

    • “Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали” тизимини яратиш ҳамда масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш;
    • ҳидлар ва ёруғлик шовқинлари бўйича санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
    • атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва бузиш ишларида чангнинг чиқиши ва атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш имконини берадиган замонавий сувни пуркайдиган (микроклимат) технологияларини жорий этиш чораларини кўриш.

    2022 йил январда Адлия вазирлиги Ўзбекистон йўлларида шовқин баландлигини ўлчовчи радарлар пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Ўшанда вазирлик томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бўлган шовқинга қарши курашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган эди.

    27.10.2023, 10:49   Изоҳ (0)   5565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда фақат асосий шаҳарларда автомобиллар тезлиги пасайтирилади 

    28.02.2023, 23:43

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимча киритилади

    10.10.2023, 10:12

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ундирилган жарималар суммаси янги тартибда тақсимланади

    17.10.2023, 11:31

    Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда мобил операторни ўзгартириш имконияти яратилди

    27.10.2023, 10:46

    Ўзбекистонда 28 октябрь куни ҳарорат кўтарилади

    27.10.2023, 10:24

    Тошкент ерусти метросининг қатор бекатларида 3 кунга поездлар ҳаракати тўхтатилади 

    27.10.2023, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.