• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимча киритилади

    Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб/сантиметр иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.

    Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

    Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда:

    • илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда электросамокатларни ижрага беришни тақиқлаш, уларни соддалаштирилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва уларга алоҳида давлат рақам белгиларини бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
    • икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

    Шунингдек, лойиҳа билан:

    • “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаларига таъриф берилиб, уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритилмоқда;
    • йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда;
    • Йўл ҳаракати қоидаларига 1-илова - Йўл белгилари эса қўшимча равишда 3.5.1 (скутерлар ҳаракатланиши тақиқланган) ва 3.34 (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган) йўл белгилари билан тўлдирилмоқда;
    • Йўл ҳаракати қоидалари янги 12-1 ва 12-2-бандлар билан тўлдирилиб, индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқарадиган шахсларга тақиқланадиган ва мажбурий бўлган ҳаракатлар белгилаб берилмоқда.
    “Индивидуал ҳаракатланиш воситалари” (ИҲВ) — двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси.

    Бундан ташқари, “Индивидул ҳаракатланиш воситалари” бошқарадиган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

    14 ёшдан кичик шахсларни бошқариши (ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно);

    • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
    • бир ёки бир нечта ИҲВни шатакка олиш;
    • тормоз тизими, рул бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган ИҲВни бошқариш;
    • рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаркатланиш (ИҲВ учун);
    • йўловчи билан бошқариш;
    • телефондан фойдаланиш.

    ИҲВ фара ёки фонар, тормоз, товуш ишораси, шунингдек, олд томонида оқ рангли, ён томонида қизил ёки апельсин рангли, орқа томонида қизил рангли нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

     “Индивидуал ҳаракатланиш воситалари” бошқарадиган шахслар:

    • ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши;
    • тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши;
    • йўлларнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши;
    • турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл бериши;
    • қатъий равишда бошқа транспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак.

    Апрель бошларида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда электросамокатларда ҳаракатланишни чеклашни таклиф этганди. Таъкидланишича, мамлакатда мазкур транспорт воситаларининг бетартиб ҳаракатланиши пиёдалар, велосипедчи ва автомашиналар учун қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

    10.10.2023, 10:12   Изоҳ (0)   20657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 15 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн ҳам расмийлаштириш мумкин бўлади

    14.04.2023, 09:45

    Ўзбекистонда 2024 йилгача мопед ва скутерларни бошқаришда “права” талаб этилмайди

    12.05.2023, 10:55

    Ўзбекистонда фуқароларга қонунчилик ташаббусини бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси эълон қилинди

    10.10.2023, 09:55

    Тошкентнинг икки тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    10.10.2023, 09:15

    Россияда ўзбекистонлик ишчи 7-қаватдан лифт шахтасига қулаб ҳалок бўлди

    10.10.2023, 09:08

    TikTok Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

    10.10.2023, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.