Европа Иттифоқи ядровий келишувни бузгани учун Эронга қарши санкцияларни сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар берди.
Бундан ташқари, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (IRGS) қарши санкциялар ҳамда қурол ва ракеталарни сотишга қўйилган тақиқ узайтирилмоқда.
Санкцияларнинг узайтирилиши Европа Иттифоқи Эроннинг ядровий ва ракета дастурларига алоқадор жисмоний ва юридик шахсларини жазолашда давом этишини англатади.
Европа Иттифоқи баёнотида қайд этилишича, бу қарор Теҳроннинг 7 октябрь куни Исроилга ҳужум қилган Европа Иттифоқи томонидан террорчи гуруҳ дея тан олинган ҲАМАСни қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ эмас.
Изоҳ (0)