Эрон ҳаво мудофаасини модернизация қилиш дастури доирасида Каррар жанговар дронини такомиллаштирилган версиясини синовдан ўтказди.
Эндиликда дрон “Мажид” деб номланган қисқа масофага учувчи “ҳаво-ҳаво” ракетаси билан жиҳозланди, деди Эрон армияси штаби бошлиғи ва ҳаво мудофааси кучлари қўмондони ўринбосари, бригада генерали Муҳаммад Юсуф Хошқалб ISNA нашрига берган интервьюсида.
Каррар биринчи марта армиямизда ўн йил олдин ишлатилишни бошлаган. Биз унинг тактик ва техник хусусиятларини яхшилашга, олдинги моделларга нисбатан қуролланишини оширишга муваффақ бўлдик. Тезлик, парвоз масофаси, максимал баландлик оширилди. Каррар энди “ҳаво-ҳаво” ракеталарини ташишга қодир, — дея қўшимча қилди у.
Модернизациядан олдин дроннинг парвоз масофаси 1 минг км, тезлиги 900 км/соат, юк кўтариш қобилияти 500 кг, учиш баландлиги 7,5-12 км бўлган. Такомиллаштирилган дроннинг янги хусусиятлари тақдим этилмаган. Фақат эндиликда унинг парвоз баландлиги 15 км гача етгани кўрсатилган.
Изоҳ (0)