• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ қирувчилари Суриядаги икки объектга зарба берди

    АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин президент Жо Байденнинг буйруғига биноан АҚШ ҳарбийлари Суриядаги нишонларга зарбалар берганини маълум қилди.

    Фото: AP Photo
    “Бугун президент Байденнинг кўрсатмаси билан АҚШ кучлари ўзини-ўзи мудофаа қилиш учун Сурия шарқида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИРГК) ва унга алоқадор гуруҳлар томонидан фойдаланилаётган иккита объектга зарбалар берди”, — дейилади Остиннинг Пентагон томонидан эълон қилинган баёнотида.

    Reuters ва AP агентликлари аниқлик киритишича, Американинг Ф-16 қирувчи самолётлари Суриядаги қурол ва ўқ-дорилар омборларини нишонга олган.

    АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий мулозими AP агентлигига айтишича, зарбалар Суриянинг Ироқ билан чегарадош Абу Камол шаҳри яқинида амалга оширилган. Ўша пайтда ҳарбий базада Эрон жангчилари ва ИРГК зобитлари бўлган; тинч аҳоли бўлмаган, аммо АҚШ қурбонлар ёки етказилган зарар ҳақида маълумотга эга эмас. 

    Қайд этилишича, зарбалар Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар томонидан Ироқ ва Суриядаги америкалик ходимларга уюштирилган қатор ҳужумларга жавоб бўлган.

    “Зарбалар Исроил ва ҲАМАС ўртасида давом этаётган можарога алоқадор эмас”, — дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазири. “Президент учун америкалик ҳарбийларнинг хавфсизлигидан устунроқ нарса йўқ ва у Қўшма Штатлар бундай ҳужумларга тоқат қилмаслигини ҳамда ўзини, ходимларини ва манфаатларини ҳимоя қилишини тушунтириш учун бугунги ҳаракатларни амалга оширди”, — деди Остин.

    Унинг сўзларига кўра, АҚШ можарога интилмаяпти ва кейинги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш истаги ҳам йўқ.

    Остин америкалик аскарларга қарши ҳужумлар қабул қилинмаслиги, улар тўхтатилиши кераклигини айтди.

    “Агар Эроннинг ишончли вакиллари Америка қўшинларига ҳужум қилишда давом этса, биз халқимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришдан тортинмаймиз”, — дея сўзини якунлаган Пентагон раҳбари.

    Шу ҳафта бошида “Ироқдаги исломий қаршилик” гуруҳи АҚШнинг Суриядаги иккита ҳарбий базасига уюштирилган ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди. Гап Ал-Омар нефть кони яқинидаги база ва Сурия шарқидаги база ҳақида бормоқда.

    27.10.2023, 11:06   Изоҳ (0)   6322
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Греция оролларида янги ҳарбий базалар қурмоқчи

    03.08.2023, 12:58

    Пентагон: АҚШ Сурияда Туркия дронини уриб туширди

    06.10.2023, 16:46

    Сўнгги ҳафта давомида Сурия ва Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига 13 марта зарба берилди — Пентагон

    25.10.2023, 20:40

    Венгрия ва Словакия Украинага 50 млрд евро ажратилишига қарши чиқди

    27.10.2023, 10:22

    Хитой давлат кенгаши собиқ бош вазири Ли Кецян юрак хуружидан вафот этди

    27.10.2023, 09:51

    Мексикада юз берган тўфон, ракета зарбасидан ҳалок бўлган опа-сингиллар, оқ йўлбарсга аталган совға — 26 октябрь суратлари 

    26.10.2023, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.