Таъмирлаш ишлари туфайли Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 26 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод тумани (10:00 дан 17:00 гача) — “Жўрабек” маҳалласи:
- Жўрабек, Олот, Бакинский, Обод-Макон, Уз-Bum кўчаларидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар.
Яккасарой тумани (10:00 дан 17:00 гача) — Афросиёб кўчаси:
- аҳоли хонадонлари сони — 500 та;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.
Олмазор тумани (11:00 дан 15:00 гача) — Соғбон кўчаси:
- аҳоли хонадонлари сони — 54 та;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Аввалроқ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тунда юқори босимда табиий газ келиши ҳақида хабарлар юзасидан изоҳ берганди. “Бу фейк хабар. Ўтган йилги тарқалган аудиоёзув асосида шундай хабарлар тарқалган”, — дейилади жамият ахборотида.
Изоҳ (0)