Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 14,95 сўмга кўтарилиб, 12 210,08 сўм бўлди. Евро 12,28 сўмга пастлаб, 12 876,75 сўм бўлди. Рубль 0,73 сўмга тушиб, 130,48 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 195,13 сўм бўлганди. Евро ҳам тушиб, рубль кўтарилганди.
Изоҳ (0)