Қарши шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтаётгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот котибининг ёзишича, йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилмоқда.
Таъкидланишича, келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилган.
Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.
Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.
“Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди”, — дейилади хабарда.
Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон—Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани йакунига етказиш вазифаси қўйилди.
Изоҳ (0)