Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган турар жой биносидаги лифтда одамлар ҳаёт учун хавфли нохуш воқеа юз берди.
Мазкур турар жой биносида яшовчи фуқаронинг “Потребител.уз”га хабар қилишича, 24 октябрь куни ичида одамлари бўлган лифт 9-қаватдан тушаётганда кескин тезлашган, 5-қаватга яқинлашганда эса автоматик тормоз тизими ишга тушган.
Фуқаронинг сўзларига кўра, уй фойдаланишга топширилганига 3 йил бўлганига қарамай, айрим лифтларда эҳтиёт қисмлар йўқлиги сабабли ҳамон ишламай келмоқда. Суриштирувлар натижасида лифт жорий бошқарув компаниясига қурувчи фирма томонидан фойдаланишга топширилмагани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 16 қаватли уйда ичида 13 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетиши оқибатида фуқаролар жароҳат олганди.
Изоҳ (0)