Россия Қуролли Кучлари душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядровий зарба бериш бўйича машғулот ўтказди. Бу ҳақда Кремль маълум қилди.
Россия Федерацияси Бош штаби раҳбари Герасимов стратегик ядровий кучлар машғулотига “Ярс” мобил қурилмаси, атом сувости кемаси ва иккита стратегик ракета ташувчиси жалб этилганини таъкидлади.
“Ярс” қитъалараро баллистик ракетаси Камчаткадаги Кура полигонидаги Плесецк космодромидан, “Синева” баллистик ракетаси эса Barents денгизидан “Тула” ядровий стратегик ракета сувости кемасидан учирилди. Бундан ташқари, узоқ масофага учувчи Ту-95МС самолётлари ҳам ракеталар билан зарба беришни машқ қилди. Кремлнинг таъкидлашича, машғулотлар давомида режалаштирилган вазифалар тўлиқ бажарилган. Машғулотларни президент Владимир Путин шахсан назорат қилди.
Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Путинга берган ҳисоботидан маълум бўлишича, машғулотлар, жумладан, “душманнинг ядровий зарбасига жавобан стратегик ҳужумчи кучлар томонидан йирик ядровий зарба бериш” амалиётидан иборат бўлган.
Изоҳ (0)