Исроил АҚШ илтимосига кўра Пентагон ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришга улгуриши учун Ғазога қуруқликдаги операцияни кейинга қолдирди. Бу ҳақда Wаll Street Journal хабар берди.
Маълум қилинишича, Пентагон “шошилинч равишда” минтақада Ироқ, Сурия, Кувайт, Иордания, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида хизмат қилаётган америкалик қўшинларни ҳимоя қилиш учун ўнга яқин ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштирмоқда. Комплекслар шу ҳафтадаёқ Исроилга жойлаштирилиши мумкин.
Қуруқликдаги операцияни режалаштириш чоғида Исроил Ғазонинг тинч аҳолисига гуманитар ёрдам етказиш ва ҲАМАС томонидан асирга олинганларни озод қилиш бўйича зарур саъй-ҳаракатларни ҳам ҳисобга олиши айтилган.
Financial Times америкаликлар Яқин Шарққа нафақат ҳарбий хизматчилар, балки мудофаа тизимларини ҳам юбормоқчилигини маълум қилган. АҚШ Эрон ва унинг минтақадаги иттифоқчилари томонидан ҳужумлар кучайишидан хавотирда.Бундан ташқари, АҚШ Эронни тийиб туриш учун минтақада етарлича мудофаа салоҳиятини яратмоқчи.
Аввалроқ Axios нашри Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил армиясининг режаларига шубҳа билан қараётгани ва асирларни озод қилиш бўйича музокараларга кўпроқ вақт ажратмоқчилигини айтганди. Бу Исроилга армияни жанговар ҳаракатларга яхшироқ тайёрлаш имконини бериши маълум қилинган.
Изоҳ (0)