“Аэрофлот” авиакомпаниясининг СУ-1870 рейси билан Москва—Тошкент йўналишида парвоз қилган Ўзбекистон фуқароси Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектлари хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси матбуот хизмати “Газета.уз”га маълум қилишича, ушбу ҳолат 21 октябрь куни содир бўлган.
Сурхондарё вилоятида туғилган эркак жамоат тартибини бузиб, беҳаё сўзларни ишлатган, йўловчилар ва борт кузатувчиларга халақит берган.
24 октябрь куни Сергели туман суди ишни кўриб чиқиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима жазосини тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Россиянинг Москва — Бангкок йўналишидаги рейсни амалга ошираётган “Аэрофлот” авиакомпанияси самолёти шошилинч равишда Самарқандга қўнган, бунга ҳомиладор аёлнинг саломатлиги ёмонлашгани, шунингдек, бортда юзага келган жанжал сабаб бўлган эди.
18 январь куни эса “Аэрофлот” компанияси самолёти Москвадан Гоага учаётган вақтида Урганчга қўндирилди. АFL236 йўловчи рейси Гоа йўналиши бўйича учаётган вақтда маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнган.
Изоҳ (0)