Исроил президенти Исаак Герцог Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида ҲАМАСда кимёвий қурол ясаш бўйича йўриқнома борлигини маълум қилди.
Сианиддан қандай қилиб нопрофессионал кимёвий қурол ясаш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича ҲАМАСдаги йўриқномалар аслида “Ал-Қоида” террорчиларининг расмий материаллари. Биз ИШИД, “Ал-Қоида” ва ҲАМАС билан курашмоқдамиз, — деди президент Исаак Герцог.
Суҳбат давомида Герцог ана шундай йўриқномаларнинг нусхаларини кўрсатди. Варақлардан бирида лотин ҳарфларида ёзилган “Ал-Қоида” ёзуви бор. Президентнинг сўзларига кўра, бу қоғозлар ўлдирилган ҲАМАС жангчиларидан бирининг жасадидан топилган.
Sky News Исроил президентининг мазкур даъволарини мустақил тасдиқлай олмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)