Бангладешда юк ва йўловчи поездининг тўқнашуви оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамалакат қутқарув хизмати хабар қилди.
“Айни дамда воқеа жойидан ўн беш нафар жасад топилди, уларнинг сони ортиши мумкин”, — дейилади хизмат хабарида.
Поезд тўқнашуви шарқий Бхайраб шаҳри яқинида содир бўлган, у ерда юк поезди қарама-қарши йўналишда кетаётган йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, авария бир поезд бошқа поезд билан бир йўлга кириб қолиши натижасида содир бўлган.
Изоҳ (0)