“Диққат, пиёда!” тадбири доирасида йўлларда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш ҳамда ўқувчиларнинг йўлларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистондаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Шунингдек, йўлларда қоидаларни четлаб ўтган пиёдаларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилмоқда. Шу билан бирга йўлларда пиёдаларнинг бирон тўсиқ ортидан қатнов қисмига чиқиши оқибатида юзага чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасини тўхтатишда эътиборли бўлиш, пиёдалар ўтиш жойлари атрофида белгиланган тартибга риоя этишларини, шунингдек, барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга амал қилишни сўраймиз”, — дейилади ЙҲХББ мурожаатида.
Изоҳ (0)