Христофор Колумбнинг мактуби Christie’s аукционида 3,71 миллион еврога сотилди. У “De insulis nuper inventus” (“Янги кашф этилган оролларда”) деб номланади ва тадқиқотчи Ҳиндистон деб атаган оролларнинг релефи ва аҳолиси ҳақида ҳикоя қилади.
Янги дунёнинг кашфиёти тўғрисидаги мактуб тўрт варақдан иборат бўлиб, 1493 йилда чоп этилган. Барча матн испан тилидан лотин тилига таржима қилинган. Колумб буни қирол Фердинанднинг хазиначиси Габриэль Санчесга ёзган.
Кимошди савдоси уйи таъкидлаганидек, бу хабар “Европа бўйлаб тез тарқаладиган ва одамларнинг дунёнинг ўлчами, шакли ва имкониятлари ҳақидаги тушунчасини абадий ўзгартирган эди”, деб хабар беради El País.
Изоҳ (0)