Германия ҳукумати Украинани тиклаш учун қўшимча 200 миллион евро ажратади, деб хабар бермоқда DPA агентлиги манбаларга таяниб.
Унга кўра, ёрдам ҳақида Германия Федератив Республикаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги давлат котиби Йохен Фласбарт Киевга ташрифи чоғида маълум қилган.
Маблағлар шаҳар инфратузилмасини тиклаш, ичимлик суви таъминоти тизимлари, соғлиқни сақлаш ва таълим лойиҳаларига йўналтирилиши режалаштирилган, деб ёзади “ТАСС”.
2022 йил февраль ойидан бери Германиядан Украинага кўрсатилган ёрдам ҳажми қарийб 23 миллиард еврони ташкил этди. Шунингдек, Германия Украинага 18 та Leopard 2 танкини жўнатди.
Изоҳ (0)