“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
- Силк Авиа МЧЖ устав капиталидаги Uzbekistan Airports АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда Uzbekistan Airways АЖ таркибидаги Uzbekistan Helicopters МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
- Uzbekistan Airports АЖнинг 3 та “АТР72-600” русумли ҳаво кемаси Silk Avia МЧЖга беғараз ўтказилади;
- Silk Avia МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТР72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади.
Шунингдек, Uzbekistan Airways АЖ таркибидаги Uzbekistan Helicopters МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТР72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
Silk Avia 2021 йилнинг ноябрида ташкил этилган. Мазкур авиакомпания мамлакат ичида авиақатновларга бўлган талабни қондиради. Ўзбекистон бўйлаб 40 га яқин йўналиш — нафақат пойтахтдан вилоятларга, балки вилоятлар ўртасида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. Авиакомпаниянинг биринчи самолёти 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да Тошкент халқаро аэропортида анъанага кўра, тантанали равишда сув аркаси ва экипаж аъзоларини карнай-сурнай садолари остида гуллар билан кутиб олинган эди.
Изоҳ (0)