• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Уни қачонлардир съёмка майдончасидан ҳайдаб юборишган: Ҳема Малини қандай қилиб ҳинд киносини забт этган?

    Ҳинд киносининг тирик афсонаси — Ҳема Малини 16 октябрь куни 75 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан актрисанинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз. 
    Ҳема Малини Вижаянтимала ва Воҳида Реҳмандан кейин Болливуднинг асосий кино юлдузига айланган учинчи жанубий ҳинд актрисаси эди.

    Фото: Bollywoodtime
     

    Фаолиятининг энг юқори чўққисида у шунчалик машҳурликка эришдики, Дев Ананд ва Ражеш Ханна сингари етакчи актёрлар муваффақиятга эришиш учун унга мурожаат қилишлари керак эди. Дев Ананднинг 70 йиллардаги фильмлари, айниқса, Зийнат Аман билан бўлган фильмлар кассада муваффақиятсизликка учраганда Ҳема Малини билан ҳамкорликдаги “Камбағаллар ҳимоячиси” фильми оммалашди. Ражеш Ханнанинг фильмлари муваффақиятсизликка учраганда, унинг “Севги шаҳри” фильми вақтинча бўлса ҳам ҳаётга янги руҳ бағишлади.

    Фото: Bollywoodtime

    Ажабланарлиси шундаки, Болливудни забт этган актриса ўз карьерасини жанубда бошлаган. Энг қизиғи, жанубда унинг фаолияти деярли бошланмасдан аввал якун топган.

    Ҳема 1948 йил 16 октябрда туғилган. Унинг биринчи режиссёри Шридхар уни 1964 йилда суратга олинган тамил фильмидан ҳайдаб юборган, чунки унинг юлдуз бўлишига кўзи етмаган. Бундан ранжиган Ҳема энг муҳим жойда, яъни Болливуд дунёсида муваффақият қозонишга қарор қилди. У нафақат бунга эришди, балки ўша режиссёр Шридхар унга “Катта фирибгарлик” фильмида суратга тушиш таклифи билан келди.

    Фото: Bollywoodtime
     

    Ҳема Болливуддаги карьерасини 1968 йилда “Орзулар сотувчиси” фильмида Раж Капур қаршисидаги буюк Вижаянтималанинг ўрнини босишдан бошлади. “Ворис” ва “Менинг исмим Жонни” фильмлари билан Ҳема ҳинд киносининг асосий юлдузига айланди. “Зита ва Гита” уни умуман Болливуднинг юзига айлантирди. Бу рол учун Ҳема Фильмфаре мукофотига сазовор бўлди.

    Бир қанча муваффақиятли фильмлар, айниқса, Дҳармендра билан ҳамкорлик, Ҳема Малинини шон-шуҳратини янада орттирди. Биринчи марта “Чиройли ва ўжар” ва “Шон-шараф” каби лойиҳаларда бирга ўйнаган жуфтлик томошабинлар орасида катта шуҳрат қозонди. Ҳема ва Дҳармендранинг ҳақиқий ҳаётдаги муҳаббати уларнинг экрандаги самимийлигини янада оширди.

    Фото: Bollywoodtime
     

    Ҳема Малини тўғри йўналтирилганида маҳорат билан жонли ўйнай олишини исботлади. Шунингдек, у ўз фильмографиясида турли хил образларни ижро этди. Айниқса, роллари орасида бева аёл образи актрисаларнинг кўпчилиги томонидан рад этилган, чунки улар ўз имижини хавф остига қўйиб, бева аёл ва ёш онанинг ролини ўйнашни хоҳламаган.

    Ҳема бундай ролларни ўз зиммасига олди ва унинг уддасидан чиқди. Шунингдек, режиссёр Гулзар билан ишлаш орқали ўзининг жозибали қиёфасини ўзгартиришга уриниб кўрди ва унинг “Унутилган хотин”, “Икки қирғоқ” ва “Дунё” фильмларида энг яхши ролларини ўйнади. Бундан ташқари, “Қасос ва қонун” фильмида ўзини намоён қилди, унда Басантини ўйнади.

    Фото: Bollywoodtime
     

    Ҳема Малини 1970 йиллар давомида Болливуд кино оламининг юлдузига айланди, ўз даврининг барча етакчи актёрлари билан бирга ишлади. Унинг биринчилиги 80 йилларнинг бошларида, яна бир жанубий актриса Рекҳа майдонга кирганда тугади.

    Аммо Ҳема фильмларда иштирок этишни давом эттирди ва энди кучли қаҳрамонлар ролини ўйнай бошлади. Кейинги фильмлари “Кўзи ожиз қонун”, “Бева аёл тақдири” ва “Озодлик” бўлди. Лекин, албатта, оила Ҳема учун муҳимроқ эди. У иккита қизини дунёга келтирди ва кўп вақтини уларнинг тарбиясига бағишлади.

    Фото: Bollywoodtime
     

    Орадан вақт ўтиб, Ҳема Рави Чопранинг “Боғбон” фильмида экранларга Амитабҳ Баччан билан қайтди. Кейин “Вир ва Зара” ва “Ганга” кабиларни айтиш мумкин.

    Шахсий ҳаётда Ҳеманинг кўплаб мухлислари бор эди. Улар орасида Житендра ва Санжив Кумар актрисага турмуш қуриш таклифини билдирган. Аммо Ҳема уйланган ва тўртта фарзанди борлигига қарамай, юрагини Дҳармендрага берди. У гап-сўзларга қарамай, 1979 йилда унинг иккинчи хотини бўлиб, икки қизи Эша ва Аханани дунёга келтирди. Бироқ актрисанинг ахлоқий имижи шу қадар кучли эдики, у деярли матбуот ва жамиятнинг дашномларига дучор бўлмади.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳема Малини 1999 йилда ҳинд кино санъатига қўшган ҳиссаси учун Падма Шри мукофотига сазовор бўлган ва ҳозирда мамлакатнинг ҳукмрон партияси BJP парламент аъзоси.

    Фото: Bollywoodtime
     
    17.10.2023, 11:05   Изоҳ (0)   24325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Зита ва Гита» фильми 50 ёшда: нима учун Ҳема Малини саккиз йил давомида севган инсонига турмушга чиқа олмаган?

    06.01.2023, 16:36

    “Зита ва Гита”даги эркатой қиз — Шейлани ижро этган актриса Хани Иранининг тақдири қандай кечди? 

    21.09.2023, 16:57

    Амитабҳ Баччан 81 ёшда: Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган ва бедаво касалликдан азият чекадиган актёр ҳақида (фото)

    11.10.2023, 13:06

    “Нарния салтанати” тақдимотига 23 йил тўлди: Фильмдаги ёш актёрлар бугун қандай кўринишда? (фото) 

    09.10.2023, 19:40

    “Мен ҳамма нарсамни йўқотдим”. Америкалик актриса Шерон Стоун саломатлиги ва карьерасига инсульт қандай таъсир ўтказгани ҳақида

    09.10.2023, 13:14

    Леонардо Ди Каприонинг “Титаник” фильмида кийган кийими аукционга қўйилди 

    04.10.2023, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.