• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Зита ва Гита» фильми 50 ёшда: нима учун Ҳема Малини саккиз йил давомида севган инсонига турмушга чиқа олмаган?

    Актрисанинг ҳинд фильмидаги ўзи ўйнаган бош роли шахсий ҳаётига жуда ўхшайди: ота-оналар томонидан олдиндан келишилган никоҳ, бунга қарама-қарши муҳаббат, севган инсони учун узоқ давом этган курашлар, якунида эса унга турмушга чиқиш бахти. Қандай қилиб Ҳема Малини жамият қонунларига зид борди ва барибир бахтли бўлишга муваффақ бўлди?

    Фото: Боллиwоодтиме

    Фото: Боллиwоодтиме

    Бирор ким бу ҳақда очиқдан-очиқ гапирмаса ҳам, ҳинд жамияти ҳамон каста қонунлари асосида яшайди. Бу ерда ҳар бир кишига келиб чиқишига қараб маълум рол берилади. Гап кино сингари янги соҳаларга тегишли бўлса ҳам.

    Болливудда карьера қилиш учун гўзал ташқи кўриниш ва истеъдоднинг ўзи етарли эмас, бўлажак актриса ҳинд жамиятининг энг юқори кастаси — брахманлардан бўлиши керак. Ва бу борада Ҳемамалини Раманужам Чакраварти (актрисанинг тўлиқ исми) чиндан ҳам омадли. У 1948 йилда Тамилнад штатида пулдор ва бой актёрлар оиласида туғилган. Онаси — таниқли кино продюсери, ҳинд кинематографиясининг илк тамал тоши қўйилган пайтлардаёқ машҳурликка эришган эди. Ҳеманинг ота-онаси унинг болалигиданоқ қизининг яхши таълим олиши ва кўп қиррали бўлиши учун ҳеч нимани аямади.

    Фото: «Woman.ru»

    Фото: «Woman.ru»

    Қиз вокал ва хореография билан шуғулланиб, кўп вақтини классик ҳинд рақсини ўрганишга бағишлайди. Онаси билан биргаликда кунига бир неча соат суратга олиш майдончасида саҳна картинаси қандай тайёрланади, чироқлар ва рақслар кетма-кетликлари қай тартибда суратга олинишларни томоша қилди. Ҳинд киносининг асоси — бу бир эпизодни керак бўлса ўн марталаб суратга олишдир. Ҳема ўз кўзлари билан машҳур актёрлар мухлислари томонидан қандай эъзозланишини, том маънода қўлларида кўтариб юришганини кўрди ва бундай эҳтиромни у ҳам хоҳлаган.

    Малини 17 ёшга тўлганида «Панда бу дунёни тарк этади» фильмида раққоса сифатида дебют рол ижро этди. Биринчи рол ёш актрисага у қадар катта шон-шуҳрат келтирмаган бўлса-да, раққосалик истеъдоди дарҳол томошабин назарига тушди. Айтиш керакки, фильм телугу тилида суратга олингани боис у кенг миқёсда оммалашмаган.

    «Мен ёш эдим ва барча ёшлар сингари ўзимга жуда ишонардим. Мен сизнинг экранда пайдо бўлишингиз сизни аллақачон машҳур қилади, деб ўйлардим. Аммо бу содир бўлмади. Яна бир нечта эпизодларда рол ижро этдим, режиссёрлар елкамга қоқиб «баракалла» дейишди лекин бош ролларга таклиф қилишмади», — дейди Ҳема Малини кейинчалик берган интервьюсида.
    Сўнг ёш актриса маҳаллий кинокомпанияда бош роллар узоқ кутилишини тушунди ва Болливудни забт этишга қарор қилди. Ҳема зудлик билан Мумбайда машҳур бўлган рақсларни ўзлаштириш учун маҳаллий рақс студиясига ёзилди ва онасинг эслатмаси билан маҳаллий телевизион студия дирекциясида пайдо бўлди. Ота-онасининг ҳомийлиги унга жуда қўл келди, ёш актрисага «Орзулар сотувчиси» фильми учун кичик рол таклиф қилинди.

    Фото: «Woman.ru»

    Фото: «Woman.ru»

    Болливуддаги биринчи рол ва унинг ортидан келган улкан муваффақият. Ҳемага кетма-кет янги рол таклифлари туша бошлади. 1969 йилда у бир вақтнинг ўзида тўртта фильмда рол ижро этади. «Орзудаги қиз» фильми тўпламида у актёр Дҳарам Сингх Деол (тахаллуси Дҳармендра) билан учрашди. Дҳарам ундан 13 ёш катта, уйланган ва тўрт фарзанднинг отаси эди. Биринчи ижодий ҳамкорликдан сўнг улар орасида учқун пайдо бўлди, бироқ Ҳема бу инсонга бўлган ошиқлик фикрини ўзидан узоқлаштирди. Бундан ташқари, унинг ота-онаси аллақачон унга куёв сифатида ҳамкасби актёр Санджив Кумарни танлаб бўлишган эди. Жуфтлик аллақачон унашувлари ҳақида эълон қилишган, аммо улар тўйни кутишга қарор қилишганди. Гап шундаки, Малинининг кино карьераси энг гуллаб-яшнаган, ўзи учун ном қозонишга улгуриш керак, Болливуд кинематографиясида актрисанинг ёши эса чекланган. Актрисалар фақат 25 ёшгача гўзаллар ролларида ўйнаши мумкин, бу ёшдан сўнг уларга фақат холалар ва оналар ролини таклиф қила бошлайдилар.

    20 ёшда турмуш қуриш тезда фарзанд кўришни англатарди ва бу карьерага бағишланиши мумкин бўлган вақтни йўқотиш демакдир. Кумар Ҳеманинг қарорига рози бўлди. Кейинчалик у нотўғри қарор қабул қилганини тушуниб етади.

    Шу билан бирга, «Зита ва Гита» картинаси тўпламида Ҳема Малини турмуш қурган Дҳармендра билан яна учрашди. Актриса эгизак опа-сингиллар ролини ўйнади — ташқи кўриниши ўхшаш, аммо темпераментда бутунлай қарама-қарши. Ушбу асарда Малинининг ноёб истеъдоди тўлиқ намоён бўлди, бу унга шон-шуҳрат келтирди.

    Актриса бутун фаолияти давомида Дҳармендра билан ўнлаб фильмларда рол ўйнади, уларнинг аксарияти совет томошабинлари томонидан шу қадар севиб томоша қилинганки, уларнинг намойишлари пайтида кинотеатрлар ниҳоятда гавжум эди. «Севимли Рожа», «Зита ва Гита», «Ўрмон қироли» — СССРда, айниқса, машҳур бўлган.

    Фото: «Woman.ru»

    Фото: «Woman.ru»

    Малини ва Дҳармендра биргаликда қанча кўп ишлашган бўлса, улар бир-бирларини яхши кўришларини шунчалик кўп англадилар. Улар бир-бирига кучли ришталар билан боғландилар. Хема Сандживга унаштирувни бузаётганини маълум қилди, аммо Дҳармендранинг рафиқаси ажрашишдан бош тортди. Суд унинг ёнини олди.

    «Никоҳда тўртта бола бор, ажрашиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — деди судья.
    Хема уч кун йиғлади, шундан сўнг у севгилисига иккинчи хотин бўлишга тайёрлигини билдирди. Шу ўринда қайд этиш керакки, Ҳиндистонда қўшхотинлилик тақиқланган, бундан ташқари, иккинчи хотин —маъшуқа бўлиш ўз оиласини шарманда қилишни англатарди. Ҳема фақатгина севгилисидан ажралмаслик учун бу йўлни танлади. Шундай қилиб, улар саккиз йил катта ўғли вояга етгунга қадар яшадилар ва уларнинг бу турмушига қарши бўлган Ҳеманинг отаси вафот этди.

    Фото: «Woman.ru»

    Фото: «Woman.ru»

    Ҳема ва Дҳармендранинг тўйи уч кун давом этди. Уч кун ичида бахтли келин ўз фильмларида ижро этгани каби энг яхши рақсларини ижро этди. Ва ниҳоят унинг 8 йил кутган орзуси амалга ошди.

    Бир йил ўтгач, Ҳема иккита қиз Эша ва Аханни дунёга келтирди. Шу билан бирга, у онаси сингари «Hema Malini creations» продюсерлик компаниясини ташкил этиб, бизнес билан шуғуллана бошлади.

    Фото: «Woman.ru»

    Фото: «Woman.ru»

    Ҳар йили компания 20 дан ортиқ кинокартина суратга олади, Дҳармендра ва Малини оиласининг бойлиги ортиб бормоқда. Ҳема турмуш ўртоғи билан бирга ҳашаматли уй қуришди, бу уйда энди невараларининг қувноқ овозлари эшитилмоқда.

    Ажабланарлиси шундаки, бу уй дастлаб Мумбай аэропорти яқинидаги хароба эди. «Зита ва Гита»дан олинган гонорардан сўнг эр-хотин уйни беш қаватли қилиб қуришди. Энди бу уйда рақс зали, кутубхона ва ҳатто, ибодатхона ҳам бор.

    Фото: «Woman.ru»

    Фото: «Woman.ru»

    Ҳема ҳозир фильмларда рол ижро этмайди, оналар ролига ҳам қизиқмайди, фақат гоҳ-гоҳида у режиссёр-дўстларнинг фильмларидаги эпизодик ролларигагина рози бўлади. Болливудда «орзудаги қиз» дея аталадиган қиз, 40 йилдан сўнг сиёсатга киришди. Турмуш ўртоғи бу қарорда уни қўллаб-қувватлади. Малини Ҳиндистон парламентининг юқори палатасида Ҳиндистон халқ партияси вакили. 2014 йилда у Лок Сабҳа депутати этиб сайланган.

    «Кўп йиллар мобайнида мен ҳеч қачон бахтли бўлмайман деб ўйлардим, лекин баъзи бир тушунарсиз йўллар билан Худо мени керакли жойга олиб борди. Бугун мен ҳеч нарса қилмаяпман, бор нарсамдан хурсандман», — дея иқрор бўлди актриса интервьюсида.
    Мавзуга доир: 
    • Суратга олиш майдончасида режиссёр ҳайдаб юборган актриса Болливудни забт этди: актриса Ҳема Малини ҳақида қизиқарли маълумотлар (фото)
    • Ҳинд фильмларидаги гўзал актрисаларни вақт қай даражада ўзгартиргани акс этган суратлар

    06.01.2023, 16:36   Изоҳ (0)   25345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Севимли фильм ва сериалларимиз қандай суратга олиниши акс этган кадрорти жараёнлари

    05.01.2023, 16:51

    Фақат «Уэнздей» эмас: Жаҳон киноси тарихидаги энг ажойиб рақслар (видео)

    05.01.2023, 12:26

    Байрамдан кейин ҳам кайфиятни кўтариши кафолатланган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар

    05.01.2023, 09:48

    Севимли фильмларимиздаги овоз эффектлари қандай яратилади? (фото, видео)

    04.01.2023, 14:49

    Уйдан чиқмасдан саёҳат қилинг: дунёнинг гўзал шаҳарларида суратга олинган ажойиб фильмлар

    03.01.2023, 17:50

    Йил сарҳисоби: 2022 йилнинг болалар ва катталар учун мўлжалланган энг яхши мультфильмлари (видео)

    30.12.2022, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.