• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Зита ва Гита”даги эркатой қиз — Шейлани ижро этган актриса Хани Иранининг тақдири қандай кечди?

    Бугунги кунда ҳинд киносининг аксарият мухлислари Хани Иранини “Зита ва Гита” фильмидаги Каушалянинг замонавий ва бир оз инжиқ қизи Шейла роли орқали эслашади. Эски ҳинд фильмлари мухлислари Хани Иранининг болалигидан фильмларда рол ўйнашни бошлаганини билишади. Бироқ бу кучли аёлнинг бошига тушган синовлар ҳақида ҳамма ҳам тўлиқ маълумотга эга эмас.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳани Ирани 1954 йилнинг 25 август санасида (бошқа маълумотларга кўра, 1955 йилда туғилган) Перин ва Ношир Ирани оиласида туғилган. Жуфтликнинг оиласида беш фарзанд бўлиб, Хани уларнинг энг кичиги эди. Перин ва Ношир Менаки, Банни, Сарош ва Дейзи исмли фарзандларга ҳам тарбия беришган.

    Онаси уни ва опаси Дейзини кино соҳасига йўналтирганда, Хани тахминан тўрт ёшда эди. Хани ва Дейзи 1950—1960 йиллардаги жуда машҳур бўлган ёш актрисалар эди. Ханнининг ҳинд киносидаги энг эътирофга сазовор ишларидан бири “Фарзанд” (1959 йилда суратга олинган) фильми бўлиб, бу лойиҳада у Ражендра Кумарнинг ўғли ролини ўйнаган. Шундан сўнг унинг иштирокидаги “911-рақамли маҳбус” ва “Бомбей ўғриси” фильмлари экранларга чиқди.

    Ҳани кинодаги фаолияти давомида 70 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. У вояга етганида Аша Парекх ва Ражеш Ханнам, Дҳармендра, Санжив Кумар, Ҳема Малини иштирокидаги “Зита ва Гита” фильмида иккинчи даражали ролни ижро этди.

    Фото: Bollywoodtime

    Айнан “Зита ва Гита” фильмини суратга олиш майдончасида Хани ссенарист Жавед Ахтар билан танишиб, улар орасида илиқ муносабатлар пайдо бўлади. Кейинроқ улар турмуш қуради ҳамда Хани жуда эрта, 16 ёшида илк марта она бўлади.

    Актрисанинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон қаҳрамон бўлишга интилмаган ва биринчи имконият туғилиши билан турмушга чиққан, кинони ташлаб, ўзини фарзанд тарбиялашга бағишлаган. Орадан бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, уларнинг оиласида яна бир фарзанд — Фархон исмли ўғил дунёга келди.

    Фото: Bollywoodtime

    Жавед Ханидан 10 ёш катта эди, шу билан бирга, ўша пайтда унинг карьераси энди бошланаётган эди, бу эса оилада қийинчиликларни юзага келтирган. Жуфтликнинг ўз уйи бўлмаган ва улар Иранининг опаси билан кичкина хонада яшаган.

    Ханининг онаси Жаведни умуман ёқтирмасди. У актриса билан турмуш қуришини айтиш учун келганида, пул топмаслигини, фақат ичиши, чекиши, қимор ўйнашини айтди. Жуфтлик оилавий ҳаётларининг биринчи йилларида жуда камтарона яшади, кўп ҳолларда улар моддият билан боғлиқ муаммоларга дуч келарди. 1970 йилларнинг охирида Ханининг турмуш ўртўги актриса Шабана Азми билан ишқий муносабатда бўлиб, уни иккинчи хотин сифатида олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Турмуш ўртўгининг оиласини ташлаб кетганидан қайғурган Хани олти ёшли Зоя ва тўрт ёшли Фархон билан ёлғиз қолади. Жавед алимент тўларди, бироқ бу жуда кам эди. Кейинчалик эса Хани ўзини ва болаларини таъминлаш мақсадида сариларга кашта тикишни бошлади. Қизиғи шундаки, Хани ёшлигидан ҳикоялар ёзган ва баъзида уларни турмуш ўртўги билан баҳам кўрган.

    Турмуш ўртоғи унга: “Сизда истеъдод бор ва ёзишни давом эттиришингиз керак. Ҳикояларингиздан иборат китоб чиқаришингиз мумкин”, — деб айтган.

    Кунларнинг бирида Хани ўз ҳикоясини Яш Чопранинг турмуш ўртоғи Памелага сўзлаб беради, Яш Чопрага бу ғоя шу қадар ёқадики, 1993 йилда у Жеки Шрофф, Жуҳи Чавла, Амрита Сингҳ иштирокидаги “Севги учбурчаги” номли фильмни суратга олади.

    Фото: Bollywoodtime

    Яш Чопра Ханидан кейинчалик Шридеви ва Анил Капур иштирокидаги “Севги онлари” фильмига асос бўлган сюжетни ёзишни сўради. Лойиҳа Иранининг сценарий муаллифи сифатидаги дебютига айланди ва унинг “Энг яхши ссенарист” сифатида Filmfare мукофотини қўлга киритишига сабабчи бўлди. Шу орқали Хани Иранининг сценарий муаллифи сифатидаги муваффақиятли фаолияти бошланди. 2002 йилда у яна Прити Зинта иштирокидаги фильм учун мукофотни олди ва бундан олдин эса у Ритик Рошан иштирокидаги “Севгидан воз кечмайдилар” фильмининг лауреатига айланган эди.

    Шунингдек, Хани “Муҳаббат ва қўрқув” (1993 йилда суратга олинган) ва “Криш” франшизаси фильмлари учун сценарий ёзган. Хани Иранинининг фарзандлари Зоя Ахтар ва Фархон Ахтар машҳур режиссёр бўлди. Унинг жиянлари (Менака исмли опасининг фарзандлари) Сажид Хон ва Фараҳ Хон ҳам Болливудда муваффақиятга эришди. Сажид режиссёр, Фараҳ ҳам ажойиб хореограф.

    2003 йилда Хани Ирани режиссёр бўлишга ҳаракат қилди ва Амитабҳ Баччан, Прити Зинта ва Анил Капур иштирокидаги “Умид” фильмини суратга олди. Бироқ лойиҳа кассада муваффақиятсизликка учради, шундан сўнг Хани бошқа камера орқасига ўтишга журъат эта олмади.

    Фото: Bollywoodtime

    Хани Ирани ёлғиз оналик мақомига эга бўлишига ва турмуш ўртоғи билан ажрашганига қарамай, у билан илиқ муносабатда бўлган ва фарзандларини отасига меҳрибон қилиб тарбиялаган. У яна икки марта унаштирилди, бироқ иккала никоҳ ҳам бекор қилинди ва актриса умуман турмушга чиқмади.

    Хани Ирани ҳеч қачон ссенарист бўламан деб ўйламаган, чунки у бир кун ҳам мактабга бормаган. “Ўша пайтда ёзувчилар жуда олий маълумотли инсонлар эди. Мен эса мактабга ҳам бормаганман. Бироқ менинг шахсий билимим, ҳис-туйғуларим, қаҳрамонлар ва ҳаётни тушуниш — буларнинг барчаси мени ёзувчилик йўлига олиб кирди”, — дейди актриса.

    Фото: Bollywoodtime

    Хани Ирани томошабинларга бир қанча яхши фильмларни тақдим этди, бироқ у фарзандлари суратга олган фильмлар билан кўпроқ фахрланади.

    21.09.2023, 16:57   Изоҳ (0)   25637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳема Малини ўрнига Мумтоз, Совет Иттифоқи мамлакатларидаги муваффақият ва «Зита ва Гита» фильми ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотлар (фото)

    30.03.2021, 08:35

    «Зита ва Гита» фильмидаги актёр Рупеш Кумарнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    19.01.2022, 16:37

    «Зита ва Гита»даги Бадринат амаки — Сатен Каппу: Иккинчи даражали роллар билан томошабинлар меҳрини қозонган актёрнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида

    26.04.2022, 14:54

    Голливуд юлдузи Хю Жекманнинг  Австралиядаги 12 миллион долларлик уйига саёҳат (фото)

    21.09.2023, 14:50

    Брюс Уиллис, Хю Жекман ва оғир хасталик билан курашаётган бошқа Голливуд юлдузлари (фото)

    20.09.2023, 18:56

    “Девдас”ни кўраётганимда Айшвариядан кўз уза олмаганман — Болливуд актёрлари билан ишлашни орзу қиладиган Голливуд юлдузлари 

    20.09.2023, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 12:00

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.