Исроил Мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Герци Ҳалеви ҲАМАС ҳаракати билан уруш узоқ ва қийин бўлади, деб ҳисоблайди. Унга кўра, 7 октябрь куни ҲАМАСнинг зарбасидан сўнг Исроил ҳарбийлари ташаббусни ўз қўлига олган.
“Уруш оғир ва узоқ давом этади ва Исроил унда ғалаба қозонади”, — деди Герци Ҳалеви Исроил армиясига йўллаган мурожаатида.
“Биз душманнинг инфратузилмаси ва раҳбариятига зарар етказдик, у катта йўқотишларга учради. Биз зарба қабул қилдик ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз, аммо энди ташаббус ўз қўлимизда”, — дейилади мурожаатда.
7 октябрь куни эрталаб ҲАМАС жангчиларнинг Исроил ҳудудларига ҳужуми билан бошланган уруш ўн кундан бери давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, шу вақт ичида Исроилда 1,4 минг киши, Ғазо секторида эса 3 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)