Покистон жанубида Карачидан Абботободга кетаётган йўловчи поездининг саккиз вагони рельсдан чиқиб кетди.
Оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Gео телеканали.
Поезд ҳалокатига нима сабаб бўлгани номаълум. Ҳозирда йўлнинг ушбу қисмида поездлар ҳаракати тўхтатилган.
Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, транспорт ҳаракати тикланиши учун 18 соатгача вақт кетиши мумкин.
Изоҳ (0)