• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёни қаритган 75 йиллик низо: Фаластин-Исроил урушининг тарихи ва сабаблари

    Ғазо секторидан 7 октябрь куни Исроил томон минглаб ракеталар отилди. Шу билан бирга ҲАМАС ҳаракати қуруқликдан ҳам ҳужумларини бошлади. Бу ҳужум кутилмаганда содир бўлган бўлса-да, Исроил-Фаластин ўртасидаги можаро узоқ йилларга бориб тақалади. “Лента” нашри ҳаммаси қандай бошлангани ва 2023 йилда қандай давом этаётганига эътибор қаратди.

    Фото: Аҳмад Ҳасабаллаҳ / Getty Images

    Нима учун Исроил ва Фаластин уришмоқда?

    Бу икки давлат ўртасидаги можаро қарийб 75 йилдан бери давом этиб келмоқда. Давлатлар ўртасидаги бу қарама-қаршилик дунёдаги энг узоқ давом этиб келаётган баҳслардан бири ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби икки давлат ўртасидаги ҳудудий низолардир.

    Исроил давлатининг юзага келиши

    20-аср бошларига қадар дунё харитасида Исроил давлати мавжуд бўлмаган. Бунга қадар яҳудийлар жаҳоннинг кўплаб давлатлари диаспорасида яшаб келишган. Шу жумладан, Россия империясида ҳам.

    Россия империясида яҳудийларга қандай муносабатда бўлишган?

    1791 йилдан бошлаб Россия империясида “яҳудий турар жой линияси” мавжуд бўлган. Бу яҳудийларга конфессия сифатида қонуний ва доимий яшаш ҳуқуқини берган. Лекин уларга бошқа жойларда яшаш қатъиян ман этилган. Белгиланган ҳудудда ҳам баъзи бир чекловлар бўлган. Бу ҳолат 1917 йилдан кейин бекор қилинган.

    Дастлабки сионистик аҳоли пунктларини ҳимоя қилган, яҳудий хавфсизлик ташкилоти “Ҳашомер” аъзолари.
    Фото:  GPО / Getty Images

    ХIX аср охирида Фаластин турклар ҳукмронлиги остида бўлган. Айнан ўша пайтдан бошлаб яҳудийлар масаласи кескинлаша бошлаган. Бунга сабаб Европада сионизмга (Қуддусдаги Сион тепалиги номидан олинган; Библия ривоятларига кўра, бу ерда Довуд подшонинг қароргоҳи ва Яхванинг уйи бўлган) бўлган иштиёқ туфайли. Ўша кезларда вужудга келган сиёсий сионистик ҳаракатлар Фаластин заминида миллий яҳудий давлатини тузишга ундаган.

    Биринчи жаҳон урушига қадар Фаластинда 85 мингга яқин яҳудий яшаган. Улар асосан сўнгги ўн йилликда кўчиб келганлардан иборат бўлган. Яҳудийлар миграциясининг биринчи катта тўлқини 1881 йилдан бошланган. Кейинчалик бу жараён Россия императори Александр II нинг ўлдирилишидан кейин яна ҳам тезлашди. Иккинчи тўлқин 1903 йилда Кишинёвдаги погром туфайли юзага келганлиги айтилади. Ўшанда 49 та одам ўлдирилган, яҳудийларга тегишли бўлган мингдан ортиқ уй ва дўконлар талон-торож қилиниб, ёқиб юборилган. 1909 йилга келиб Фаластинда биринчи яҳудий шаҳри вужудга келди. Илк даврларида шаҳарда 800 та одам яшаган.

    Қуддус кўчаларида пулемётли британиялик миршаблар тўпланишмоқда. ХХ аср бошлари

    Фото: Георге Ринҳарт / Cорбис / Getty Images

    Биринчи жаҳон уруши вақтида Фаластинни ўз ичига олган Усмонли империяси Германияни қўллаб-қувватлаш мақсадида минглаб яҳудий миллатига мансуб аҳолини минтақадан қувиб чиқаради. Бир неча йил давом этган жанглар натижасида Британия Фаластиннинг катта қисмини эгаллайди. Яҳудий кўчманчиларининг ёрдами билан назоратни ўз қўлига олишга муваффақ бўлади. Германиядан фарқли ўлароқ, Лондон яҳудийларга нисбатан илиқ муносабатда бўлади ва 1917 йилда миллий уйни тиклашга ёрдам беришни ваъда қилади.

    Фаластиннинг бўлиниши

    Фаластинда яҳудийларнинг тобора кўпайиб бориши арабларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Биринчи жаҳон урушидан кейин Германияда жадаллашган фашистлар мафкураси туфайли яҳудийлар миграцияси кучайди. Фаластинга яҳудий қочқинлар оқимини камайтириш учун Британия 1939 йилда уларнинг иммиграциясига чекловлар ҳам жорий қилди. Бу эса янги тартибсизликларга олиб келди. Яҳудийлар арабларга ҳам, Британия маъмурияти вакилларига ҳам ҳужумлар қилди. Улар инглизларнинг бу қарорини хиёнат деб қабул қилишди.

    Исроил аскари Ём Киппур (маҳшар) уруши вақтида Сувайш канали ғарбида ракета қолдиқларини кўздан кечирмоқда.
    Фото: Георге Ринҳарт / Cорбис / Getty Images

    Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин ҳам Буюк Британия ўрнатилган чекловларни бекор қилишни истамади. Шу сабабли Фаластиндаги низолар авж олишда давом этаверди. Ижтимоий тартибсизликлар шунчалик кўпайдики, Британия вазиятни назорат қилиш учун мамлакатга мунтазам қўшин юборишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Лондон можарога ечим топишга ҳаракат қилди ва 1946 йилда араб ва яҳудий раҳбарлари конференциясини ташкил қилди. Бу ҳам ҳеч нарсага олиб келмади. Келаси йили Британия ҳукумати Фаластин учун мандатдан воз кечишга қарор қилди. Вазиятни ҳал қилишда ёрдам сўраб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) мурожаат қилишга мажбур бўлди.

    1947 йил 29 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни икки давлат – яҳудий ва араб давлатларига бўлиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Шу билан бирга Қуддус борасида низолар бўлмаслиги учун уни халқаро шаҳарга айлантирди.

    1948 йил 14 май санасида Исроил Мустақиллик декларацияси имзоланди ва Яҳудий давлати ташкил топгани билан эсда қолди. Лекин эртаси куни янги ташкил топган мамлакат ҳудудида урушлар бошланди.

    Биринчи урушда қайси араб давлатлар Исроилга бостириб кирди?

    • Миср;
    • Трансиордания;
    • Сурия;
    • Ливан;
    • Ироқ.

    Шундай қилиб, можаро Фаластиндан ташқарига чиқди ҳамда Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги кенг кўламли қарама-қаршиликка айланди. Уруш натижасида юз минглаб араблар Исроилни тарк этишди, таъқиблар сабаб бошқа мамлакатлардан яҳудийлар бу ерга кўчиб кела бошлади. Натижада ёш мамлакат аҳолиси дастлабки 10 йилида 800 минг кишидан икки миллионга етди. Уруш яҳудийларнинг нафақат ўз ҳудудларини қайтариб олишлари, балки янги ҳудудларга эга бўлиши билан якунланди.

    Вақт ўтиши билан Исроил ривожланишда давом этди. 1967 йилдаги Олти кунлик уруш пайтида мамлакат янги ҳудудлар устидан назоратни қўлга киритди:

    • Шарқий Қуддус;
    • Голан тепаликлари;
    • Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилнинг катта қисми;
    • Ғазо сектори. (2005 йилдан бошлаб Фаластин назоратига ўтган)
    • Синай яримороли. (1979 йилда Исроилнинг тан олиниши ва сулҳ эвазига Мисрга қайтарилди).

    75 йилдан кейин ҳам бир қатор давлатлар, жумладан, Эрон ва Саудия Арабистони Исроилни тан олмаяпти.

    Германиянинг Америка босиб олган ҳудудидан яҳудий болалар Фаластинга йўналган кемага чиқишни кутишмоқда. Франкфурт, 1946 йил.
    Фото: Георге Ринҳарт / Cорбис / Getty Images

    Фаластиннинг тақдири

    Минтақада Исроил давлати ташкил топгунига қадар ҳеч қандай араб давлати бўлмаган. БМТ томонидан ажратилган ҳудудлар аввал Миср ва Иорданияга қарашли бўлган. Сўнгра олти кунлик урушдан кейин Исроил эгалик қила бошлаган.

    1964 йилда Араб давлатлари лигасининг қарори билан минтақада яшовчи араблар манфаатини ҳимоя қилиш учун “Фаластин озодлик ташкилоти” (ФОТ) тузилди. Ташкилотни бошқа араб давлатлари ҳам қўллаб-қувватлади. 1967 йилда бўлиб ўтган саммитда, улар Исроил давлатини тан олмаслик, у музокаралар олиб бормаслик ҳақида келишиб олишди. Бир йилдан сўнг Фаластин масаласи бўйича низом ишлаб чиқилди. Унга кўра, Исроилни йўқ қилиш, минтақадаги сионистларга қарши курашиш, шунингдек, Фаластиннинг мандат чегараларини тиклаш кўзда тутилди.

    1988 йил 15 ноябрда Миллий Кенгашнинг сессиясида мустақил Фаластин давлати тузилиши эълон қилинди. Бу рамзий қадам эди, чунки Миллий Кенгаш ҳеч қандай ҳудудни назорат қилмаётган эди.

    Шундан кейин Исроил-Фаластин миллий маъмуриятига Тель-Авив томонидан назорат қилинадиган баъзи бир ҳудудларни бошқаришга рухсат беради. Шундан сўнг 1993 йили ФОТ ва Исроил ўртасида “Осло-1” битими имзоланади. Унга кўра, Фаластинни ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги декларация имзоланди. Орадан икки йил ўтгач, томонлар “Фаластин ва Исроил ўртасидаги Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторидаги вақтинчалик келишув” деб аталган, “Осло-2” шартномасини имзолади. Айнан мана шу ҳужжатлар бугунги Исроил-Фаластин муносабатларида катта рол ўйнамоқда.

    Бу можаролар 1999 йилда тугатилиши кутилган эди, аммо ундай бўлиб чиқмади. 2000 йилларнинг бошларида тез-тез содир бўлган, ҳужумлар можаронинг яна кучайишига олиб келди. Натижада 2003 йилда Фаластин миллий администрацияси назоратидаги Ғазо сектори ва Исроил ўртасида девор қурилиши бошланди. Ўша йили Исроил бош вазири бўлган Ариэл Шарон яҳудий аҳоли пунктларини кўчириш ва ФМА назоратидаги ҳудудлардан: Ғазо сектори ва Самариядан қўшинларни олиб чиқиш режасини таклиф қилди.

    Авраам Шапир таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган базмида яҳудийлар, шайхлар ва араб қабила раҳбарлари бир-бирлари билан суҳбатлашмоқда. Фаластин, 1945 йил 1 январь.
    Фото: Keystone-Франcе / Гамма-Keystone / Getty Images

    Қаршиликка қарамай, 2005 йил августида Ғазо ва Самариядан жами 25 та аҳоли пункти олиб чиқиб кетилган, 12 сентябрда эса сўнгги Исроил аскари ҳудудни тарк этган. Шундай қилиб, Ғазо сектори ва Ғарбий соҳил ҳудудлари ФМА назоратига ўтди. Булар Исроилнинг ғарби ва шарқидаги иккита алоҳида ҳудуд бўлиб, улар ҳозирги кунга қадар Фаластин давлати таркибида.

    БМТга аъзо 138 та давлат Фаластин мустақиллигини тан олади. Бироқ мамлакат БМТнинг тўлиқ аъзоси мақомини ололмайди, чунки Ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг баъзи доимий аъзолари: Франция, АҚШ ва Буюк Британия тан олмайди. Қолаверса, Фаластин мустақиллиги Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари ва Япония томонидан тан олинмаган.

    Шу билан бирга, Фаластинни расман бошқарадиган ФМА аслида ҳеч нарсани назорат қилмайди. 2007 йилдаги фуқаролар урушидан сўнг Ғазо сектори ҲАМАС назоратига ўтди. Шарқий Қуддусни ўз ичига олган Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилининг 60 фоизини эса Исроил назорат қилади.

    ҲАМАС қандай ташкилот?

    Уруш ўчоғи бўлган, Ғазо секторида икки миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Бу ҳудуд кичик анклав бўлиб, Фаластиннинг энг йирик шаҳарларидан бири. Ҳудуд ФМА назорати остида эмас. Яҳудий ҳарбийлари Ғазо секторини тарк этгач, ҲАМАС назоратида.

    Фото: Аҳмед Жадаллаҳ / Reuters

    Ташкилот 2006 йил январь ойи охирида Фаластин маъмуриятида бўлиб ўтган сайловлардан сўнг ҳокимият тепасига келган. Улар ўша пайтда Фаластинда ҳукмрон партия бўлган Фаластин миллий озодлик ҳаракати (FATX) сиёсий партиясини четлаб ўтишди.

    Ташкилотга 1987 йил 14 декабрда Шайх Аҳмад Ясин томонидан асос солинган.

    Ҳаракатнинг мафкураси 1988 йилда қабул қилинган Исломий низом асосида олиб борилади. Минтақа Британия мандати остида босиб олинган, чегараларда Фаластин давлатини тиклаш мақсадини ўз олдига қўйган. Ташкилот можарони ҳал қилиш бўйича илгари қабул қилинган ҳар қандай келишувларни тан олишдан бош тортмоқда.

    ОАВ хабарларига кўра, ҳаракат жангчилари тахминан 10-12 мингдан иборат. Уларнинг бир неча юз нафари Сурия ва Эронда ҳарбий тайёргарликдан ўтгани айтилади.

    2023 йилдаги Исроил-Фаластин уруши ҳақида

    ҲАМАС Исроилга 7-октябрда маҳшар урушининг 50 йиллиги муносабати билан ҳужум қилди. Аввалига Ғазо секторидан Исроилга беш мингга яқин ракета учирилди, кейинчалик эса ҲАМАС жангчилари мамлакатга ҳужум қила бошлади. Улар 14 та аҳоли пунктига бостириб кириб, тинч аҳоли ва ҳарбийларни гаровга олгани айтилмоқда.

    Исроил ва Ғазо ўртасидаги чегара деворининг Исроил томонига бузиб кирилиши. 2023 йил 7 октябрь.
    Фото: Моҳаммед Файқ Абу Мостафа / Reuters

    ҲАМАС Исроилга қарши ҳарбий операцияни “Ал-Ақсо тошқини” деб атади. Айнан Ал-Ақсо яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасида тортишувнинг асосий нуқтаси ҳисобланади, чунки бу — жой мусулмонлар учун муқаддас. Ташкилот раҳбари Муҳаммад Деифнинг сўзларига кўра, Исроил бу ерни таҳқирлаган. Бундан ташқари, 2023 йил давомида Исроил ҳарбийлари юзлаб фаластинликларни ўлдирган, шунингдек, асирларни алмаштиришдан бош тортган.

    Ҳужумлар Исроил разведкаси учун кутилмаганда бўлди. ҲАМАС ҳужумига жавобан Тель-Авив Ғазо секторида “Темир қиличлар” операциясини бошлади. 8 октябрь куни эса Исроил ҳукумати мамлакат уруш ҳолатига ўтганини эълон қилди.

    ”Ҳизбуллоҳ” жангчиси ислом оламининг марҳум етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайний портрети осилган бинодан пастга тушмоқда. Набатия, Ливан, 2013 йил.
    Фото: Ҳуссеин Малла / AP

    Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти ҳам ҲАМАС ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, ҳужумлар бошлади. Бунга Тель-Авив “Ҳизбуллоҳ” объектларига зарбалар билан жавоб берди.

    14.10.2023, 17:05   Изоҳ (0)   73011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил армияси тунда Ғазони бомбардимон қилди: 750 та объектга зарба берилгани айтилмоқда (видео)

    13.10.2023, 11:51

    Исроил армияси Ғазо ва Ливанга оқ фосфорли снарядлар ёғдирди — HRW

    13.10.2023, 14:29

    Эрдўғон: “Икки давлат тузиш орқали Фаластин—Исроил можаросига барҳам бериш мумкин”

    13.10.2023, 17:36

    Исроил армияси Ғазо секторидаги ҲАМАС нишонларига кенг кўламли зарбалар беришни бошлади

    13.10.2023, 23:11

    Исроил армияси ҲАМАС ҳаво кучлари раҳбари ўлдирилганини маълум қилди

    14.10.2023, 15:55

    Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганига бир ҳафта бўлди. Фоторепортаж

    14.10.2023, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.