Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Fox News телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар Исроил-Фаластин можаросига аралашиш ниятида эмаслигини айтди.
Бироқ у асирга олинган америкаликларни озод қилиш учун АҚШ қуролли кучларидан фойдаланиш мумкинлигини инкор этмади.
"Гаровда ушлаб турилган фуқароларимизни ватанига олиб келиш ҳақида гап кетганда, мен ҳеч нарсани истисно этмайман", — деди Жон Кирби.
Кирбининг таъкидлашича, АҚШ президенти Жон Байден учун Америка фуқароларининг хавфсизлиги масаласи "энг муҳими". "Президент учун хорижда гаровга олинган америкаликларнинг хавфсизлигидан муҳимроқ нарса йўқ", — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Кирби Қўшма Штатлар гаровга олинганларни қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни жамоатчилик муҳокамасида "эҳтиёткорлик билан" олиб бориш кераклигини таъкидлади. Координаторнинг таъкидлашича, ҳозирда АҚШда уларнинг сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.
"Биз фаол равишда улар қаердалигини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз, лекин уларнинг сони қанчалигини ҳам билмаймиз", - дея таъкидлади Кирби.
АҚШ Давлат департаменти шанба куни Исроил-Фаластин можаросида ҳалок бўлган америкаликлар сони 27 нафарга етганини маълум қилди. БМТнинг Исроил манбаларига таяниб хабар беришича, маҳбусларнинг умумий сони 50 дан 100 кишигача бўлган.
Изоҳ (0)