Ғазога сув етказиб бериш қарори Нетаняху ва Байден томонидан келишилган ҳолда қабул қилинган. Бу ҳақда Исроил Энергетика вазирлиги хабар қилди.
“Бош вазир Нетаняху ва Президент Байден ўртасида келишилган Ғазо секторининг жанубий аҳолисига маълум бир вақтда сув очиш қарори бизнинг сиёсатимизга мос келади ва Ғазо секторининг мисли кўрилмаган умумий блокадасини кучайтиришга имкон беради. ҲАМАС йўқ қилинмагунча бу ерга электр энергияси, сув ва ёқилғи берилмайди”, — деди Энергетика вазири “Кан” давлат радиостанцияси орқали қилган чиқишида.
Аввалроқ радиостанция Исроил аҳолини шимолий ҳудудлардан эвакуация қилишга ундаш учун Ғазонинг жанубий қисмига сув етказиб беришни қайта бошлагани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)