Эрон ғарбида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди.
Ер силкинишларининг эпимаркази аҳолиси 38,8 минг кишига яқин бўлган Рамҳормоз шаҳридан 22 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила манбаси 10 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)