Ливан жанубидаги Нақура шаҳридаги БМТ тинчликпарвар миссияси қароргоҳига ракета келиб тушди. Бу ҳақда миссия баёнотида айтилади, деб ёзади РИА Новости.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ва Исроил ўртасидаги шиддатли отишма чоғида содир бўлган. Натижада ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда снаряд қаердан отилгани аниқланмоқда.
Аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" Исроил армиясининг Меркава танкига зарба бериб, ишдан чиқаргани маълум бўлган эди. Аниқлик киритилишича, зарба оқибатида экипаж аъзолари орасида қурбонлар бўлган.
15 октябрь куни Исроил Ливан чегараси яқинида ҳаракат қилаётган Исроил қўшинларини ўққа тутгани учун "Ҳизбуллоҳ" ҳарбий объектларига зарба берди.
Изоҳ (0)