Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган қурилиш биносида ёнғин содир бўлди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин “Иноқобод” МФЙ, Янги замон кўчасида жойлашган “Гринвич” МЧЖга тегишли қурилиш биносида юз берган.
Ёнғин рўй бергани ҳақида туман ФВВга 11:45 да хабар келиб тушган. ФВВ ўт ўчириш таркиби ҳодиса жойига 11:50 да етиб борган.
“Айни вақтда ёнғин бартараф этилган. Аниқланишича лак бўёғи ёнган, ёнғин 15 квадрат майдонни эгалланган, жабрланганлар йўқ, ёнғин сабаблари аниқланмоқда”, — дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Қурувчилар даҳасида Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш ва ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 кишини ташкил этди, бир нафар ўсмир ҳодиса оқибатида вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)