Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авив йўналиши бўйича парвозларини вақтинча тўхтатгани ҳақидаги хабарини ўзгартирди.
12-октябр куни дипломатик миссия авиакомпания хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозларни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида ёзганди. Аммо кўп ўтмай, хабар ўзгартирилди. Янги хабарда таъкидланишича, авиакомпания 12-октябридаги авиақатновни давом эттиришга қарор қилган.
“Кейинги авиақатновлар тўғрисида қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилганди. Унда Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилинган.
7-октябр куни кечқурун ҲАМАС Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштирди. Оқибатда ўнга яқин одам жароҳат олди. Ракета бўлаклари Тель-Авивдаги уйларга қулаган.
Изоҳ (0)