• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил ёки Фаластин: Можарода қайси давлатлар кимни қўллаб-қувватламоқда?

    7-октябр куни эрталаб ҲАМАС кучлари Исроилга ҳужум бошлади. ҲАМАС аъзоларининг айтишича, “Ал-Ақса тўфони” операцияси давомида Исроил шаҳарларига беш мингта ракета учирилган, бир неча ўнлаб қуролли кучлар Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарадош аҳоли пунктларига кириб борган. Бу ҳаракатларга жавобан Исроил ҳам Ғазо секторига авиазарбалар берди. 

    Охирги маълумотларга кўра, Фаластиндан қурбонлари сони 400 нафардан ошган, жароҳатланганлар эса 2200 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Исроилдан 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 2000 дан ошиқ киши яраланди.

    Исроилни қайси давлатлар қўллаб-қувватламоқда?

    Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатлар қаторига АҚШ, шунингдек, Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан, Франция, Буюк Британия, Италия, Испания, Нидерландия ва Германия киради, уларнинг юқори мартабали расмийлари ҲАМАС ҳаракатининг Исроилда амалга оширган амалиётини қоралади.

    АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг қўшимча ҳарбий ёрдам бўйича сўровини кўриб чиқди ва ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилди.

    Франция президенти Эммануэл Макрон “ҳозирда Исроилга қарши амалга оширилаётган террорчилик ҳужумларини” қоралашда давом этишини таъкидлади. Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ва Германия ташқи ишлар вазири Анналена Баэрбок Исроил ва унинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади.

    Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҲАМАС ҳужумини қоралаб, “зудлик билан ўт очишни ва зўравонликни тўхтатишни” талаб қилди. Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвили грузин халқи “қардош Исроилни тажовузга қарши курашда” қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, тажовузни “асоссиз, шафқатсиз ва ғайриинсоний” деб атади.

    Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қоралаб, Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаб, “Исроилга қилинган террор ҳужумларини, жумладан, Қуддус ва Тель-Авивдаги тинч аҳоли пунктларига ракета ҳужумларини” қоралади.

    БАА ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва одамлар гаровга олинганини қоралади. “Тинч аҳоли вакиллари ҳамиша халқаро гуманитар қонунларга мувофиқ тўлиқ ҳимояга эга бўлиши ва ҳеч қачон можаро объектига айланмаслиги керак”, дейилади БАА ТИВ баёнотида.

    Фаластинни қайси давлатлар қўллаб-қувватламоқда?

    Эрон ҲАМАС жангчиларининг Исроилга ҳужумини қўллаб-қувватлаши ва бу ҳаракатларини “босқинчилар”га қонуний қаршилик деб билишини маълум қилди.

    “Эрон Ислом Республикаси Фаластин халқининг қонуний мудофаасини қўллаб-қувватлайди”, — деди Эрон президенти Иброҳим Раисий.

    Шунингдек, Сурия Исроил билан урушда ҲАМАСни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Бундан ташқари, бир қатор араб давлатлари можарода Исроилни айблаб чиқишди. AFP агентлиги таъкидлашича, Саудия Арабистони, Кувайт, Ироқ, Қатар ва Уммон ўз баёнотларида ҲАМАС ҳужуми “давом этаётган оккупация ва Фаластин халқини қонуний ҳуқуқларидан маҳрум қилиш натижаси” эканини таъкидлаган.

    Толибон ҳаракати ҳам Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди ва минтақа давлатлари ҳамда халқаро ҳамжамиятни Исроил зўравонлигининг олдини олишга, можарони Фаластинликларга қонуний ҳуқуқларини бериш орқали ҳал қилишга чақирди.

    Ўзбекистон ТИВ баёноти

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин—Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди.

    “Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз”, — дейилади вазирлик баёнотида.

    “Ўзбекистон ТИВ сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, — дейилади хабарда.

    Россиянинг позицияси қандай?

    Россия Исроил ва Фаластинни урушни тўхтатишга чақирди: Москва можаро пайтида юзлаб исроиллик ва фаластинликларнинг ҳалок бўлишидан хавотирда эканини маълум қилган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.

    Марказий Осиё давлатлари Исроил— Фаластин можаросига қандай муносабат билдирди?

    Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий ҳужжатида шундай дейилади:

    “Қирғизистон Республикаси кўплаб қурбонлар ва вайронагарчиликларга олиб келган Исроил—Фаластин можаросидаги вазиятнинг жиддийлигидан чуқур хавотир билдиради.

    Биз можаронинг барча томонларини тинчликка эришиш, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва Яқин Шарқ минтақасида вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик мулоқотни бошлашга чақирамиз”.

    Қозоғистон

    “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири Ташқи ишлар вазирлигининг ҳафталик брифингида қатнашиб, мамлакатнинг расмий позицияси ҳақида маълумот олди.

    “Биз томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун сиёсий воситаларни излашга ва нафақат икки давлат ўртасидаги, балки бутун Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган ҳаракатларга йўл қўймасликка чақирамиз”, — дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

    Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагича баёнот билан чиқди:

    “Яқин Шарқдаги кескинлик кучайиб, тинч аҳоли орасида катта қурбонлик, уй-жой ва ижтимоий инфратузилмаларнинг вайрон бўлишига олиб келгани Тожикистонда катта хавотир билан қабул қилинмоқда.

    Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зўравонлик ҳаракатларини кескин қоралаб, томонларни зўравонликка зудлик билан чек қўйишга ва вазиятни нормаллаштириш учун мулоқот бошлашга чақиради”.

    09.10.2023, 20:20   Изоҳ (0)   43858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Медведев: “Украинага берилган қуроллар Исроилда фаол қўлланилмоқда”

    09.10.2023, 20:05

    Миср Исроил ва Фаластин ўртасида асирларни алмашиш учун ўт очишни вақтинча тўхтатишни таклиф қилди

    09.10.2023, 19:50

    АҚШ президентлигига номзод Никки Хейли: “Уларни йўқ қилиб ташланг, Нетаняху!”

    09.10.2023, 19:27

    Нетаняху: “Исроилнинг ҲАМАСга жавоб зарбаси Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартириб юборади”

    09.10.2023, 18:54

    Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари Ғазо секторини блокада қилишга буйруқ берди

    09.10.2023, 17:13

    Иқтисод бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти совриндори эълон қилинди

    09.10.2023, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.