Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди
“Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, дейилади мурожаатда.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: +972544851397, 03-672-2466.
7-октябр куни кечқурун HАMAS Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштирди. Оқибатда ўнга яқин одам жароҳат олди. Ракета бўлаклари Тель-Авивдаги уйларга қулаган.
Изоҳ (0)