Ҳиндистон шимоли-шарқида содир бўлган сув тошқинлари қурбонлари сони 77 кишига етди, 100 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда Al-Jazeera.
Ғарбий Бенгал штатининг Жалпайгури тумани полицияси якшанба куни 48 та жасад, жумладан саккиз нафар армия хизматчиларнинг жасади топилганини айтди.
Минглаб одамлар ёрдам лагерларида қолмоқда, ёмон об-ҳаво қутқарув ишларини кечиктирмоқда. Расмийларнинг айтишича, тошқинлар асосий инфратузилмани вайрон қилишдан ташқари, 1200 дан ортиқ уйга ҳам зарар етказган.
5-октябр куни Лхонак кўли ва Тисто дарёси суви тўсатдан ўзанидан тошиб кетди ва сув меъёридан олти метрга кўтарилди. Табиий офат кутилмаганда юз бергани сабаб фавқулодда хизматлар унга тайёргарлик кўришга улгурмаган.
Синоптикларнинг маълум қилишича, тошқинга тропик бўрон сабаб бўлган, унинг оқибатида Лхонак тоғидаги музлар қулаб, ҳудуддаги кўлни тўлдириб юборган.
Изоҳ (0)