Италиянинг “Милан” жамоаси расмий сайтида ҳужумчи Оливье Жируни дарвозабонлар рўйхатига қўшиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, “россонери” дарвозабони Майк Менян Италия чемпионатидан ўрин олган “Женоа”га қарши баҳсда қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини эса Оливье Жиру эгаллади. Француз бир неча бор жамоасини голдан қутқариб қолди. Якунда “Милан” 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Шундан сўнг, миланликлар 37 ёшли ҳужумчини дарвозабонлар қаторига қўшиб қўйди.
Аввалроқ, Франция терма жамоаси ҳам Жируни қайдномада дарвозабон сифатида эълон қилганди.
Изоҳ (0)