Камерун пойтахти Яунде шаҳрида тўғон бузилиши оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Унга кўра, узоқ давом этган кучли ёмғир натижасида кўллардан биридаги тўғон сув босимига бардош бера олмади. Кучли сув оқими 30 га яқин уйнинг вайрон бўлишига олиб келган.
Ўз навбатида, Journal du Cameroun газетаси пойтахтнинг Мбанколо квартали тўғон ёрилишидан зарар кўрганини хабар қилмоқда.
Ҳодиса оқибатида 23 нафар инсон ҳалок бўлган, шунингдек, бедарак йўқолганлар ҳам кўплиги айтилмоқда. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.
Изоҳ (0)