Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг электрон виза беришга мўлжалланган расмий порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу мамлакатга визасиз кириш мумкин бўлган 101 та давлатлар қаторига киритилган бўлиб, Қатарга визасиз киришнинг бир қанча шартлари бор. Хусусан, хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаслиги ҳамда ташриф буюрувчида қайтиш ёки бошқа давлатга чиқиб кетиш чиптаси бўлиши керак.
Июнь ойида “Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинганди. Фармонга асосан Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланган.
Октябр бошида президент Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрганди. Ўзбекистон президенти ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама қатор ҳужжатлар имзоланган.
Изоҳ (0)