• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Yandex.Gо (Taxi) солиққа тортиладими? Солиқ қўмитаси компанияга қатъий талаблар қўйилганини маълум қилди

    Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётган Yandex.Gо (Taxi) хизмати тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда. Фаоллар мазкур компания солиққа тортилиши, яъни бошқа иштирокчилар қатори қонунларга риоя қилган ҳолда ишлашини талаб қилмоқда.

    Yandex.Gо (Taxi) солиққа тортиладими?

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Yandex.Gо хизмати ҳақида ўнлаб постлар эълон қилган иқтисодчи Отабек Бакиров масъулларга “Ўзбекистондан солиқ тўламасдан, реал кунлик режимда олиб чиқиб кетаётган пулларининг схемалари ҳақида ёзиш маънога эгами? Асосийси, хавфсизми?”, деган саволларни берган.

    “Яндексни Ўзбекистон ҳуқуқий ва солиқ резидентлигига қайтариш бюджет билан боғлиқ мувозанат издан чиққан бугунги реалликларда энг асосий масалалардан бири бўлиши керак.

    Лекин бизнинг номимиздан иш кўрадиган, уч соатда ҳар қандай қонунларни ўзгартириб юборишга тайёр парламентимиз жим. Ҳукуматимиз жим. Келишиб олинган жимликнинг сабаби Яндекс бенефициарлари шимолдаги оғаларга бориб тақалмайдими?” — деди иқтисодчи.

    Блогер, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram каналида “Нега Yandex.Gо (Taxi) Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган? Нега бошқа такси агрегаторлари каби тенг солиқ тўламайди? Уларнинг шохи борми?” деган саволларни қўйган.

    Хушнудбек Худойбердиев
    Фото: “Дарё”

    “Негадир Yandex.Gо хизматидан фойдаланганда терминаллар орқали пластик карта билан тўлаш имкони йўқ. Тўлов учун ҳеч қанақа чек ҳам берилмайди.

    Чунки Yandex Ўзбекистонда юридик шахс ташкил қилмасдан, бошқача айтганда, юртимизда солиқ резиденти бўлмасдан туриб, юз минглаб фуқароларга хизмат кўрсатади. Тушган миллиардлаб пуллар эса Нидерландиядаги ҳисобрақамга ўтказилади.

    Гарчи аввалги баёнотларда биз шунчаки дастурий таъминот сотамиз, такси хизмати кўрсатмаймиз, дейишгани билан, бу гаплар шунчаки эртак ва сафсата. Сабаби тизимга уланган пластик рақам орқали тўлов амалга оширилса, пул Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган таксопарклар ҳисобига эмас, балки Yandex ҳисобига ечилади. Тариф ва нархни, маршрутни ва такси хизмати учун муҳим бўлган бошқа жиҳатларни ҳам Yandex белгилайди. Бошқача айтганда, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича, Yandex тўлиқлигича йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги битим иштирокчиси ҳисобланади.

    Аммо ушбу компаниянинг такси хизмати кўрсатиш учун, электрон тўловлар қабул қилиш учун лицензияси йўқ. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган, солиқ резиденти ҳам эмас. Ахир бу қип-қизил солиқдан қочиш схемаси эмасми? Бунақада соғлом рақобат ҳақида яна қанақа гап бўлиши мумкин?” — дейди блогер.

    Солиқ қўмитаси мазкур ҳолат бўйича “Дарё”га изоҳ берди.

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг сентябр ойида Ridetech International B.V. (Yandex.Gо) компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича Солиқ қўмитаси томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

    1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;

    2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.

    2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига Yandex.Gо компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат билан чиқишини маълум қилади.

    Yandex компанияси мазкур ҳолат бўйича “Дарё”га изоҳ берди.

    Yandex компанияси мамлакатда Давлат солиқ қўмитаси билан бу борада ҳамкорликни бошлаган биринчи платформа экани ҳақида таъкидлаб ўтди.

    “Yandex.Gо Ўзбекистонда одатдагидек ишламоқда ва шундай давом этади. Биз Давлат солиқ қўмитаси билан маҳаллийлаштириш мавзусида мулоқот олиб боряпмиз ва бозор амалиёти устида ҳамкорликда ишлаяпмиз. Такси онлайн буюртма бериш хизматларида фискал тушумлар бозор учун кўп меҳнат талаб қиладиган жараён ҳисобланади.

    Биз мамлакатда Давлат солиқ қўмитаси билан бу борада ҳамкорликни бошлаган биринчи платформамиз”, — дейилади расмий изоҳда.

    06.10.2023, 17:23   Изоҳ (0)   8944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тўловни пластик картадан қабул қилмайдиган Yandex Go ҳайдовчилари ишдан четлатилади

    26.03.2021, 16:34

    Солиқ қўмитаси Yandex Go’дан тушган даромад қандай тақсимланишини маълум қилди

    27.03.2023, 10:13

    Yandex Тахi солиқ қарздорлиги туфайли Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Фактчек

    06.06.2023, 14:44

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет 4-кун пастлади 

    06.10.2023, 16:27

    “Док-1 Макс” судида 21 нафар судланувчи сўроқ қилиниб бўлди. Суд энди гувоҳлар ва жабрланувчиларни тинглашга ўтди

    06.10.2023, 15:53

    Тошкентда соврин жамғармаси 600 млн сўмни ташкил этадиган “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати ўтказилади

    06.10.2023, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.