Футбол бўйича ЕЧЛ гуруҳ босқичида 2-турида “Барселона” сафарда “Порту” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
16 ёшли Ламин Яма каталонияликларнинг асосий таркибида майдонга тушди.
71-дақиқада Ламин ўзини ёмон ҳис қилиб, майдонни тарк этган. Ҳожатхонага кетган Ямал майдонга қайтмаган. 80-дақиқада унинг ўрнига Маркос Алонсо майдонга туширилган. Деярли 10 дақиқа “кўк-анорранглилар” 10 киши бўлиб ҳаракатланган.
Бош мураббий Хави бу вазиятга изоҳ бераркан: “Ламин Ямал ўзини ёмон ҳис қилди. У бир неча бор менга қорнида оғриқ борлигини айтаётганди. Ўйинда танаффус бўлганидан фойдаланиб, унга рухсат бергандим ва тез қайтишини таъкидлагандим. Бироқ, кейинчалик у майдонга туша олмаслигини хабар қилишди”, — деди.
Изоҳ (0)