Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.
Соврин учун “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Расмус Ҳейлун (“Галатасарой”га қарши ўйинда 2 та гол), “Атлетико” форварди Альваро Мората (“Фейеноорд”га қарши баҳсда дубль), “Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингҳем (“Наполи”га қарши ўйинда гол+пас) ва “Брага” вингери Брума (“Унион”га қарши баҳсда гол+пас) каби футболчилар кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Беллингҳем жорий мавсум иккинчи марта ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олмоқда.
Ўтган турда “Порту” футболчиси Галено энг яхши футболчи деб топилганди.
Изоҳ (0)