• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Гарри Поттер” франшизасида энг кўп экран вақтига эга бўлган қаҳрамонлар (фото)

    Фильм яратиш жараёни осон иш эмас. Худди шу нарса энг даромадли фильм франшизаларидан бири — “Гарри Поттер”га ҳам тегишли.

    Mинерва Макгонагалл — 28 дақиқа 45 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Экранда ўтказган вақт миқдори бўйича рейтингда 10-ўринда қаттиққўл ва адолатли ўқитувчи Mинерва Макгонагалл жойлашган. Гарри узоқ кутилган сеҳргар бўлишига қарамай, унга алоҳида муносабатда бўлмайди: у ҳам бошқалар каби жазо олади. Қимматбаҳо супурги совға сифатида нафақат навбатдаги жасорати учун, балки у Хогварцдаги энг қобилиятли ўйинчи бўлганлиги учун ҳам берилади.

    Жинни Уизли — 30 дақиқа 15 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Жинни Уизли Mинерва Макгонагаллдан бор-йўғи бир ярим дақиқа олдинда. Кўплаб мухлислар Жинни экрандаги образидан мамнун эмас. Уларнинг фикрича, унга нисбатан Гаррининг севгиси кутилмаганда пайдо бўлган, олдин уятчан қарашлардан бошқа ҳеч нарса бўлмаган.

    Бундан ташқари, Жинни фильмда Жоан Роулинг китобларида тасвирлаганидек, лидер сифатида эмас, балки юмшоқ табиатли қиз қилиб кўрсатилган.

    Драко Малфой — 31 дақиқа 45 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Драко Малфой кинодаги энг яхши антиқаҳрамонлардан бири. Қайсидир маънода уни “Тахтлар ўйини” фильмидаги Жоффри билан солиштириш мумкин. Аммо Драко Малфой болалигидан оиласини ҳимоя қилишни хоҳлайдиган ва бунинг учун даҳшатли ишларни қиладиган йигит сифатида тасвирланади. Бироқ у ҳар сафар энг охирида тўхтайди, чунки у нотўғри иш қилаётганини тушунади.

    Волдеморт — 37 дақиқа 15 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Волдеморт Гарри Поттернинг ёвуз кучлар билан тўқнашувидан кўра унинг вояга етганига кўпроқ эътибор қаратиладиган “Азкабан маҳбуси”дан ташқари барча фильмларда намоён бўлади. Қолган фильмларда Волдемортни беш хил актёр ижро этган: Франк Дилландан тортиб Ралф Файнсгача.

    Эътиборлиси, “Тилсим шаҳзода”да ёш Том Риддл ролини Ралф Файнснинг жияни Хиро Файнс Тиффин ижро этган.

    Северус Снейп — 43 дақиқа 15 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Агар Драко Малфойни энг яхши антиқаҳрамонлардан бири деб аташ мумкин бўлса, унда Северус Снейп, эҳтимол, Жейм Ланнистер, Локи ва бошқалар билан бир қаторда туради. Бу фақат Жоан Роулингнинг хизмати эмас, чунки кўпчилик Алан Рикманнинг беқиёс ижросини ва бетакрор образини эътироф этади.

    Рубеус Ҳагрид — 45 дақиқа 45 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Энг кўп кўринган бешта қаҳрамондан бири — Рубеус Ҳагрид. У бошидан охиригача Гарри Поттер билан бирга бўлади. Рубеус уни Сириус Блекнинг мототциклида холаси ва амакисининг олдига олиб келади, “Ажал туҳфалари”нинг иккинчи қисмида эса унинг жасадини Хогварцга олиб келади. Тўғри, бир неча дақиқадан сўнг ҳамма тананинг жонсиз эмаслигини пайқайди.

    Робби Колтрейн ҳар доим Хагрид ролини фаолиятидаги энг яхшиларидан бири деб ҳисоблаган. “Ҳикматлар тоши”дан олдин у асосан ёмон одамларни ўйнаган, аммо бу сафар унга меҳрибон баҳайбат одам образи ишониб топширилган.

    Албус Дамблдор — 77 дақиқа 15 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Дастлабки иккита фильмда Албус Дамблдор ролини Ричард Харрис ижро этган. Қизиғи шундаки, дастлаб у бу ролни ўйнашни хоҳламайди, лекин набираси агар шу ролни ўйнамаса, у билан гаплашмаслигини айтади. “Махфий ҳужра” фильмининг суратга олиш ишларигандан сўнг, Ричард қаттиқ касал бўлиб қолади, шундай бўлса-да “Азкабан маҳбуси” фильмида ўйнашига умид қилади. У режиссёрдан ўрнига бошқа актёр қидирмасликни сўрайди, афсуски Харрис иккинчи фильм премьераси олдидан вафот этади.

    Унинг ўрнига Майкл Гамбон тасдиқланади, уни Дамблдор мухлислари унчалик ёқтиришмайди. Ҳаммаси биринчи иккита фильмдаги Албусдан жуда фарқ қиладиган кўринишдан бошланади. Ва буларнинг барчаси қаҳрамоннинг феъл-атвори билан якунланади, у кўп кадрларда китоблардагидан бошқача ифодаланган.

    Маълум бўлишича, сабаб оддий эди: Майкл Гамбон “Гарри Поттер” китобларини ўқишдан бош тортган, чунки у сценарий унга керакли барча маълумотларни бериши мумкинлигига ишонган.

    Гермиона Гренжер — 205 дақиқа

    Фото: Фильмдан кадр

    Экранда уч соатдан кўпроқ вақт Эмма Уоцон ўйнаган Гермионага кетади. Дастлаб актриса у ва унинг қаҳрамони ўртасида ҳеч қандай умумийлик йўқ деб ҳисоблайди, лекин тез орада у ва мухлислар бунинг аксига ишонч ҳосил қилишади. Уоцон таълим олиш учун франшизани тарк этмоқчи бўлганида фильм ижодкорлари уни олиб қолишга муваффақ бўлишади.

    Рон Уизли — 211 дақиқа 45 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Гермиона Рондан атиги 6 дақиқа 45 сония ортда қолган. Эмма сингари Руперт Гринт ҳам фильмдаги қаҳрамонининг аниқ нусхаси. Режиссёрлардан бири ёш актёрлар билан учрашганда уларга ўз персонажлари мавзусида иншо ёзишларини сўрайди. Эмма кўп саҳифали матн яратади, Дэниэл бир варақ иншо ёзади, Руперт эса ҳеч нарса ёзмай келади. У буни Рон ҳам иншо ёзишни хоҳламаслиги билан изоҳлайди.

    Гарри Поттер — 539 дақиқа 15 сония

    Фото: Фильмдан кадр

    Дастлабки икки фильм режиссёри Крис Коламбус узоқ вақт давомида Гарри Поттер ролини ижро этиш учун актёр қидираётган эди. У жуда кўп номзодларни кўриб чиқади. Мегги Смит ва Дэниэл Радклифф ўйнаган икки қисмли “Девид Копперфилд” фильмини тасодифан томоша қилгандан кейин аниқ қарорга келади. Шундан сўнг Редклиффнинг ота-онасидан рухсат олишга анча вақт кетади. Улар ўғлини узоқ вақт давом этадиган франшизада ўйнашини хоҳлашмайди, чунки айни пайтда фарзанди учун таълим олиш муҳим, деб ҳисоблашади. Улар турли имтиёзлар, жумладан, суратга олиш ишлари Америкадан Буюк Британияга кўчирилгандан кейингина келишиб олишади.

    04.10.2023, 09:55   Изоҳ (0)   21464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иордания қироличаси Рания ал-Абдулланинг бир хил вазнда юришининг сири нимада?

    03.10.2023, 17:17

    Отаси изидан: Амир Хоннинг ўғли — Жунайд Хон Болливудда дебют қилади 

    03.10.2023, 09:46

    Машҳурлар қандай қилиб шартнома имзоламасдан, таниқли брендларнинг миллионлаб доллар фойда олишига сабабчи бўлади?

    03.10.2023, 18:15

    “Актрисаликни ташлаш ҳақида ҳам ўйлаганман”. 48 ёшни қаршилаган “Такси” фильми юлдузи Марион Котийяр ҳақида қизиқарли фактлар

    03.10.2023, 14:57

    Доим музлаб юрадиган қўл ва оёқлар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин?

    03.10.2023, 13:25

    Оқ доғлар ва мўртлик. Тирноқлардаги ўзгариш қандай касалликлардан дарак беради?

    03.10.2023, 11:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Пенсия жамғармаси ва Ғазначилик бўлимлари тугатилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 22:08

    Биржада Аи-80 бензини нархи рекорд даражада қимматлашди

    Ўзбекистон | 16 июл, 21:52

    Ўзбекистонликлар 5 ойда энг кўп қайси давлатга саёҳат қилди? 

    Ўзбекистон | 16 июл, 20:25

    Ливан Марказий банки “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор молиявий ташкилот билан алоқаларни тақиқлади

    Дунё | 16 июл, 20:07

    Google рентген ва томографияни анализ қиладиган сунъий интеллект тақдим этди

    Дунё | 16 июл, 19:57

    “Барселона” футболчисига “ёғли” таклиф тушди

    Спорт | 16 июл, 19:13

    Британияда “Робин Гуд” дарахтини кесиб ташлаган эркаклар тўрт йилга қамалди

    Дунё | 16 июл, 18:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.