• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Актрисаликни ташлаш ҳақида ҳам ўйлаганман”. 48 ёшни қаршилаган “Такси” фильми юлдузи Марион Котийяр ҳақида қизиқарли фактлар

    30 сентябрь куни “Оскар” мукофоти совриндори француз актрисаси Марион Котийяр 48 ёшини нишонлади. Кўп йиллар давомида Марион нафақат дунёдаги энг гўзал аёллардан бири, балки экрандаги энг жасоратли ва ноодатий образларни гавдалантирган актрисадир.

    Марионнинг ота-онаси актёр бўлган

    Фото: “Яндекс Дзен”

    1975 йил 30-сентябрда Парижда кичкина қизалоқ туғилади. У бир неча ўн йиллар ичида машҳур француз актрисасига айланади ва Кетрин Денев ишини давом эттиради.

    Марионнинг ота-онасининг фаолияти бевосита театр билан боғлиқ эди. Унинг отаси театр директори, актёр, Котийяр бадиий труппасининг асосчиси ва актёрлик мактабида ўқитувчи, онаси ҳам Париж театрларидан бирида ишлаган актриса бўлган. Мариондан ташқари иккита эгизак укаси ҳам бор эди, улар ҳам кейинчалик ҳаётларини санъат билан боғлайди: Гиём ёзувчи, Квентин эса ҳайкалтарош ва рассом бўлади.

    Котийяр эрта болаликдан саҳнага чиққан

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Қизи туғилгандан сўнг ота-онаси сокин шаҳар Орлеанга кўчиб ўтади ва маҳаллий театрда ишлай бошлайди. Марион ўша ердаги драматик санъат консерваториясига ўқишга киради. Шу билан бирга, у қўшиқ куйлаш курсларига қатнашади — кейинчалик бу унга “La Vie En Rose” биографик фильмида Эдит Пиаф ролини ўйнашга ёрдам беради, шунингдек, Леос Каракснинг “Аннетте” фильмида бир нечта композицияларни ижро этади.

    Олти ёшида қиз ота-онаси билан ишлай бошлайди: дастлаб у онасига саҳнада ёрдам беради. Бир неча йил ўтгач, биринчи мустақил ролларини ижро этади. Бунда унга отаси ёрдам беради — у қизи учун махсус болалар песаларини ёзади, бу Орлеан ва Париждаги томошабинларга маъқул келади.

    Марион ўзининг биринчи ролини 17 ёшида телевидениеда ўйнаган

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Дастлаб театрда ишлаш актрисага завқ бағишлайди, чунки ота-онаси билан ишлаш осон эди. Қизнинг катта ва кичик экранларда пайдо бўлиши унинг ютуғи бўлади — продюсерлар бундай истеъдодли ва чиройли ёш актрисага эътибор қаратади.

    Котийяр телевидениедаги биринчи ролини Американинг “Тоғли” сериалида ўйнайди. Сериалда у далада дунёга келган деҳқон қиз ролини ўйнайди. Қизиғи шундаки, ёш актриса дарҳол миллий кинони четлаб ўтиб, инглиз тилидаги лойиҳаларда иштирок эта бошлайди.

    “Такси” комедияси унга оламшумул машҳурлик олиб келади

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Люк Бессоннинг тасаввур қилиб бўлмайдиган машҳурликка эришган продюсерлик лойиҳаси бўлган “Такси” комедиясидаги Лили Бертино роли туфайли Марион Франциянинг “Цезар” кино мукофотига номзод бўлади.

    Шундан сўнг бир қанча француз режиссёрлари ўз фильмларида Котийярни кўришни орзу қилади. Бу даврда унга инглиз тилидаги лойиҳалар устида ишлаш тажрибаси катта ёрдам беради, чунки таклифлар Голливуддан ҳам келган.

    Марион Котийяр “Энг яхши аёл роли” учун “Оскар”ни қўлга киритади

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Марион ўзининг биринчи ролларини 2000 йилларнинг бошида Dream Factory’да яратилган фильмларда олишни бошлади. У 2003 йилда Тим Бёртоннинг “Катта балиқ” фантастик драмасида дебют қилади ва уч йилдан сўнг актриса Ридли Скоттнинг “Яхши йил” фильмида рол ўйнайди. Шунга қарамай, Котийяр асосан француз режиссёрлари билан ҳамкорлик қилган.

    “Шундай вақтлар бўлдики, ҳатто актрисаликни ташлаш ҳақида ўйладим. Лук Бессоннинг машҳур “Такси”сида ўйнадим ва Францияда юлдузга айландим. Аммо “Такси”дан кейин менга фақат енгил ролларни таклиф қилишди. Менга чуқурлик ва маъно етишмади”.
    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Lа Vie En Rose” фильми режиссёри Оливье Даҳан Марионга у излаётган чуқурлик ва маънони беришга муваффақ бўлди. Биографик фильмдаги бундай роллар кўпинча актёрларга энг муҳим мукофотларни олиб келади – Котийяр бундан мустасно эмас. Тўғри, бундай лойиҳада шунчаки иштирок этиш мукофот кафолати эмас. Француз актрисасига келсак, Америка кино академиясининг қарори бошқача бўлиши мумкин эмасди — Франциядан “Цезар”, Буюк Британиядан BAFTA мукофоти ва Голливуддан “Олтин глобус”. “Оскар” эса актриса истеъдодининг яққол эътирофи эди.

    Актрисанинг турмуш ўртоғи — актёр Гиём Кане

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Марион бўлажак турмуш ўртоғи актёр Гиём Кане билан суратга олиш майдончасида танишади. “Мени сев” фильмида улар ғалати, аммо уйғун жуфтликни ўйнайди — уларнинг ҳаётида ҳар доим қизиқарли ва доимий рақобат бўлган, ҳатто энг қайғули дақиқаларда ҳам.

    Ўшандан бери Марион ва Гиём бирга — 2007 йилда улар никоҳларини расман қонунийлаштирди. Тўрт йилдан сўнг биринчи фарзанди — ўғли Марсель туғилади. 2017 йилда Котийяр иккинчи марта она бўлади — қизи Луиза дунёга келади.

    Узоқ ва бахтли никоҳга қарамай, Марион ёлғизликни яхши кўради ва шахсий маконни қадрлайди, лекин фарзандли бўлиш ҳаммасини ўзгартиради. Бироқ бу унинг эри билан муносабатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди — улар 15 йилдан ортиқ вақт давомида мукаммал уйғунликда яшайди.

    Актриса Yodelice гуруҳида куйлайди

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Марион мусиқага меҳрини нафақат кўп ролларида, балки саҳнада ҳам намоён этади. У Yodelice гуруҳининг доимий аъзоси ва Симоне тахаллуси билан куйлайди. Бу ном тасодифан танланмаган — бу бутун умри давомида қўшиқчи бўлишни орзу қилган Марионнинг бувисининг исми бўлган.

    Марион актриса бўлмаганида, албатта қўшиқчи бўлишини бир неча бор тан олган. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

    03.10.2023, 14:57   Изоҳ (0)   21731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қўрғон сирлари”: турк мелодрамаси бош қаҳрамонларини ўйнаган актёрларнинг шахсий ҳаёти қандай кечди?

    29.09.2023, 13:41

    Дамблдор, Ҳагрид, Малфой ва “Гарри Поттер”нинг ҳаётдан кўз юмган бошқа қаҳрамонлари (фото)  

    29.09.2023, 11:34

    Доим музлаб юрадиган қўл ва оёқлар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин?

    03.10.2023, 13:25

    Оқ доғлар ва мўртлик. Тирноқлардаги ўзгариш қандай касалликлардан дарак беради?

    03.10.2023, 11:59

    Отаси изидан: Амир Хоннинг ўғли — Жунайд Хон Болливудда дебют қилади 

    03.10.2023, 09:46

    475 млн долларлик шартнома: дунёдаги энг қиммат қўшиқлар топ-5 талиги

    29.09.2023, 10:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.