• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Дамблдор, Ҳагрид, Малфой ва “Гарри Поттер”нинг ҳаётдан кўз юмган бошқа қаҳрамонлари (фото)

    28-сентябр куни “Гарри Поттер” фильмида сеҳргар Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гембон вафот этди. Marie Claire нашри томошабинлар томонидан севиб томоша қилинадиган ушбу фильм қаҳрамонларидан яна кимлар ҳаётдан кўз юмганини эслашга қарор қилди.

    Ричард Харрис (1930—2002)

    Фото: Marie Claire

    Буюк сеҳргар ва Хогварц директори Albus Дамблдорсиз “Гарри Поттер” олами бутунлай бошқача бўлар эди. Айнан у Гаррига жодугарлик ва сеҳргарлик мактабида ўқиш давомида ғамхўрлик қилади, унга Волдемортни мағлуб этишга ёрдам берадиган энг муҳим ҳаётий сабоқларни ўргатади. Дастлабки иккита фильмда Albus Дамблдор ролини иқтидорли актёр Ричард Харрис ижро этган. Актёрга Хожкин лимфомаси ташхиси қўйилган бўлса ҳам суратга олишда бажонидил иштирок этади. Режиссёр Крис Коламбус ўлимидан бир неча соат олдин Харрис унга Albus Дамблдор ролига қайтишга қарор қилганини айтганини эслайди. “У Дамблдор ролига бошқа актёр олсам, таъзиримни беришини айтганди. У руҳан кучли эди ва охиригача курашди”, — дея қўшимча қилади режиссёр. Афсуски, касаллик актёрдан ҳам кучлироқ бўлиб чиқди.

    Жон Херт (1940—2017)

    Фото: Marie Claire

    “Гарри Поттер” сагасинининг ҳар қандай мухлиси сеҳрли таёқча танлаш сеҳргарнинг келажакдаги тақдирини белгилаб берадиган жуда муҳим маросим эканини билади. Энг яхши таёқча тайёрловчи дўкон эгаси жаноб Олливандер эди. Гарри Поттернинг бу доно чол билан биринчи учрашуви бош қаҳрамон Хогварцга келишидан олдин содир бўлган. “Таёқ сеҳргарни танлайди, жаноб Поттер. Нима учунлигини ҳар доим ҳам тушуниб бўлмайди”, — дейди жаноб Олливандер ўша пайтда ёш Гаррига. Шундай қилиб, бутун кино франшизасининг рамзий саҳналаридан бири туғилди. Мазкур рол Жон Хертга BAFTA мукофотини келтирди. Актёр 2017 йилда ошқозон ости бези саратони туфайли ҳаётдан кўз юмди.

    Алан Рикман (1946—2016)

    Marie Claire

    Фильмдаги энг ҳайратланарли қаҳрамонлардан бири Северус Снейп эди — Гарри Поттерни ҳимоя қилиш учун жонини фидо қилган инсон. “Кийинишда ҳар доим бенуқсон, қиличдек озғин ва ўткир, гап-сўзида эса ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди — Алан Рикман ажойиб бош қаҳрамон эди”, — деб таъкидлайди BBC News. Эҳтимол, бошқа ҳеч бир актёр бу мураккаб характернинг барча қирраларини у каби аниқ кўрсата олмасди. Шу сабабли 2016 йилда Алан Рикманнинг саратон касаллиги туфайли вафот этгани ҳақидаги хабар уни экранда таниган ёки кўрган ҳар бир киши учун ҳақиқий фожиа бўлди. “Алан Рикман энди йўқлигини билганимдан қанчалик ғамга ботганимни сўз билан ифодалаб бўлмайди, — деб ёзган Ж.Роулинг. — У маҳоратли актёр ва ажойиб инсон эди”. Гарри Поттер ролини ижро этган Дениел Редклифф эса Алан Рикман доимо унинг ҳаётий йўлбошчиси бўлган ва бундан кейин ҳам бўлишини тан олди. “Актёр сифатида у биринчилардан бўлиб, менга боладек эмас, тенгдошдек муносабатда бўлган. Умрим ва фаолиятим давомида у менга берган сабоқларини унутмайман”, — дейди у.

    Ричард Гриффиц (1947—2013)

    Фото: Marie Claire

    Гарри Поттернинг золим ва жаҳлдор амакиси Вернон Дурсл ҳеч қачон томошабинларда меҳр уйғотмаган. Бироқ бундай салбий характерни ўйнаш одатда ижобий характерга қараганда қийинроқ. Ричард Гриффиц бу вазифани аъло даражада бажарди. Афсуски, актёр 2013 йилда юрак жарроҳлигидан кейинги асоратлар туфайли вафот этди, лекин у ўз яқинлари хотирасида буюк истеъдод эгаси бўлган ажойиб ва ​​ёрқин инсон сифатида қолди. Даниэль Редклифф ва Ричард Гриффицнинг экрандаги қаҳрамонлари ҳеч қачон умумий тил топа олмаган бўлса-да, ҳаётда актёрлар кўп мулоқот қилишди ва бирга ишлашди. Масалан, 2008 йилда иккаласи ҳам Лондон театри саҳнасида Эқуус спектаклида биргаликда ўйнашган. Гриффицнинг ўлимидан сўнг унинг кичик ҳамкасби бундай ажойиб инсонни билишдан “ғурурланганини” тан олди. “2000 йил август ойида, “Гарри Поттер” расман суратга олиниши бошланишидан олдин, биз Дурсллар уйи олдидаги саҳнани машқ қилаётган эдик, деб эслайди Дэниэл. — Бу менинг кинодаги биринчи саҳнам эди, шунинг учун жуда асабийлашдим. Аммо у (Ричард) мени қўллаб-қувватлади ва вазиятни енгиллаштирди”.

    Верн Троер (1969—2018)


    Фото: Marie Claire

    Гарри Поттер оламида ғайриоддий мавжудотлар — гиппогрифлар, аждарлар, яккашохлар, қақнуслар, уй элфлари, кентаврлар, гигантлар, бўрилар, сув парилари ва тритонларни ҳам кўриш мумкин. Бироқ улардан фарқли равишда гоблинлар онги ривожланган мавжудотлар ҳисобланган — улар Гринготц банкини бошқариб, сеҳргарлар учун тангалар зарб қилишади. Улардан бири — Грипҳук сюжетнинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Ҳикоянинг бошида у Ҳагрид ва Гарри Поттерни яширин сейфга кузатиб қўяди холос, охирги қисмларда эса Қора Лорд ва унинг ёрдамчиларига қарши исён кўтаради, бош қаҳрамонларга Гринготцга киришга ёрдам беради ва Волдеморт қўлида мардларча ҳалок бўлади. “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” фильмида Грипҳук ролини ўйнаган актёр Верн Троер реал ҳаётда алкоголизм, руҳий тушкунлик ва ўз жонига қасд қилиш фикридан азият чекади, мутахассисларга мурожаат қилади ва бу дардлардан қутулишга ишончини йўқотмайди. “Бу осонликча бўлмайди, — деб ёзган эди Троер 2017 йилда. — Аммо мен кун-у тун курашни давом эттиришга тайёрман”. Бир йил ўтгач эса актёр бу дунёдан кўз юмди.

    Дейв Лежено (1963—2014)

    Фото: Marie Claire

    Фенрир Грэйбек сеҳргарлар уруши пайтида Қора Лорд билан иттифоқ тузади ва 1997 йилдаги Хогварц жангида қатнашади. Унинг исмининг ўзи сеҳргарларда даҳшатли қўрқув уйғотади. Актёр Дейв Лежено жуда ёрқин образ яратишга муваффақ бўлди. Унинг қаҳрамони Фенрир Грэйбек шунчалик шафқатсиз ва золим бўлиб чиқадики, томошабинлар ҳатто уни экранда томоша қилишдан қўрқарди. Афсуски, актёрнинг тақдири фожиали якунланди. 2014 йилда у Калифорнияга саёҳати давомида тўсатдан дўстлари ва оиласи билан боғланмай қолган. Кўп ўтмай, Ўлим водийсига борган икки сайёҳ бир одамнинг жасадига дуч келади. Бу Дейв Лежено бўлиб чиқди. Шифокорлар актёр ҳаддан ташқари жазирама туфайли вафот этган деган хулосага келишди. У эндигина 50 ёшда эди.

    Девид Раялл (1935—2014)

    Фото: Marie Claire

    Элфиас Дож нафақат Қақнус ордени аъзоси, балки истеъдодли ёзувчи, Сеҳргарлик вазирлигининг юристи ва Albus Дамблдорнинг яқин дўсти эди. Унинг Хогварц директорига бағишланган некрологи Элфиаснинг Гарри Поттер билан танишишининг бошланиши бўлди. Шубҳасиз, у сеҳргарлар оламида муҳим шахс эди. Мазкур ролни 2014 йил Рождество арафасида вафот этган Девид Раялл ижро этган. Унинг актёрлик фаолияти 50 йилдан ортиқ давом этган ва шу вақт ичида у 130 та фильмда суратга тушишга муваффақ бўлган.

    Робби Колтрейн (1950—2022)

    Фото: Marie Claire

    Робби Колтрейн “Гарри Поттер”даги Ҳагрид ролидан ташқари “Дунё етмайди”, “Олтин кўз”, “Оушеннинг ўн икки дўсти” ва бошқа фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Бундан ташқари, актёр машҳур мультфильмларга ҳам овоз берган.

    Ҳагрид роли орқали дунё бўйлаб мухлисларни топган актёр Робби Колтрейн 2022 йил 14-октябрь куни 72 ёшида вафот этди. Бу хабарни нафақат томошабинлар, балки “Гарри Поттер” фильмида у билан суратга тушган актёр ва актрисалар чуқур қайғу билан қарши олди.

    “Робби мен учратган энг ҳазилкаш инсонлардан бири эди ва болалигимизда суратга олиш майдончасида бизни доим кулдирарди. Айниқса, “Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” фильмини суратга олиш чоғида Ҳагриднинг кулбасида ёмғирдан узоқ вақт беркиниб турганимизда кайфиятимизни қандай кўтарганини, кайфиятимизни кўтариш учун ҳикоя ва ҳазиллар айтиб берганини эслайман. Мен у билан учрашиш ва у билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим, унинг энди орамизда йўқлиги мен учун қайғули ҳолат. У жуда маҳоратли актёр ва ажойиб инсон эди”, — деб ёзади Дениел Редклифф.

    Хелен МакКрори (1968-2021)

    Фото: Marie Claire

    “Гарри Поттер”да Нарсисса Малфой образини гавдалантирган Хелен МакКрори салбий рол ижро этганига қарамай, томошабинлар меҳрига сазовор бўла олган эди. Актриса “Вақт қўриқчиси”, “Доктор Ким”, “Қўрқинчли эртаклар”, “Омадсизнинг хотиралари” ва “007: ъСкайфоллъкоординаталари” каби фильм ва сериалларда ҳам бетакрор образларни яратган эди. Унинг ўлими ҳақида кенг жамоатчиликка турмуш ўртоғи Дениэн Льюис хабар берган эди. 

    “Саратон касаллигига қарши қаҳрамонларча курашдан сўнг гўзал ва кучли аёл Хелен Маккрори уйда оиласи ва дўстлари даврасида ҳаётдан кўз юмди. У қандай яшаган бўлса, шундай — мардларча вафот этди. Биз уни яхши кўрардик. Ҳаётимизга кириб келганидан бахтиёрмиз. У ёниб яшади. Жойинг жаннатда бўлсин, миттивой. Сенга раҳмат”, — деб ёзган эди Льюис.

    29.09.2023, 11:34   Изоҳ (0)   9579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Стоп, олинди”: “Гарри Поттер” франшизасида саҳна ортида юз берган қизиқарли воқеалар 

    04.07.2023, 09:30

    “Гарри Поттер” фильмида сеҳргар Albus Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гембон вафот этди

    28.09.2023, 17:00

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон йил охирига қадар яна бир янги фильмини тақдим этади

    28.09.2023, 15:46

    “Такси” фильми юлдузи Сами Насери Тошкентга келади

    28.09.2023, 12:52

    Катта гонорар таклиф қилинишига қарамай, машҳур фильмларда рол ижро этишни хоҳламаган Голливуд юлдузлари (фото)

    26.09.2023, 13:40

    “Мана бу сочларга қара. Менда қолгани фақат шулар. Уруш менга ҳеч нарса бермади… Тушуняпсанми, ҳеч нарса…” — “Етти самурай” фильми ҳақида

    25.09.2023, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.